Ҳукуматда Бишкекдаги иситиш мавсумининг бошланиши ҳақида изоҳ берди

654

Ҳукумат йиғинида Бишкекка иссиқликнинг эрта берилганини тушунтиришди. Мэрия вакилининг айтишича, октябрда шаҳарда совуқ бўлиши кутилиб, мэрияга иссиқлик бериш бўйича илтимослар туша бошлаган.

Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев ҳукумат йиғинида пойтахтда муддатидан аввал иссиқлик берила бошлагани ва ҳозирда об-ҳаво иссиқ бўлиб турганда уни ўчириш имкони бор ёки йўқлиги бўйича масала кўтарди.

Унинг фикрича, иссиқлик беришни ўчириб туриш керак, сабаби уйларнинг иситишнинг тарифи иссиқлик мавсуми бошлангандан бери 40 млн сомни ташкил қилган.

«Электр станциялар» компанияси директорининг ўринбосари Бердибек Боркоевнинг айтишича, марказий иссиқлик беришни бошлаш бўйича қарор мэриянинг йиғинида қабул қилинади. Мэриянинг амалдорлари иссиқлик беришга рухсат беришгандан сўнг аҳолига иссиқлик беришни бошлашган.

Шунингдек иссиқлик бериш бўйича қарорни ИЭМ, «Миллий энергохолдинг» ва «Электр станциялар» компаниялари қабул қилишади.

Бишкекнинг вице-мэри Эркин Исаковнинг айтишича, мэрияга 4-8-октябргача фуқаролардан иссиқлик беришни бошлаш бўйича илтимослар тушган.

«Қирғизгидрометнинг 4-октябрдан 8-октябргача ҳавонинг ҳарорати 8 даражадан паст бўлгани, кечаси ҳарорат 1,6 даражагача пастлаб, бу ижтимоий объектлар учун сезилади деб айтилгани бўйича маълумотнома бор. Шунингдек, мэрияга иссиқлик бериш бўйича илтимослар кўп келган», — деди Исаков.

Бундан ташқари у октябрда Бишкекда совуқ бўлиб, шиддатли ёғингарчилик кутилганини қўшимча қилди.

«Иссиқлик бериш учун коллегиа юридик ва маънавий қарор чиқаришга ҳақли эди, бироқ бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ деб ўйлайман. Марказий Осиё минтақасига ҳавонинг илиқ еллари кирган. Ҳозирги мавсумда ҳароратнинг бундай кўриниши жуда кам учрайди ва уларни олдиндан айтиш қийин», — деб якунлаган Исаков.

Фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов мэриянинг ҳаракатлари меъёрларга тўғри келмайди деб айтди.

«Агар уч сутка ҳавонинг ўрта ҳарорати 8 даражадан паст бўлса, иссиқлик мавсуми бошланади деган меъёр бор, ҳароратни йўлга солиш  — бошқа масала», — деди Бронов.

«Электр станциялар» компанияси директорининг ўринбосари Бердибек Бокоев иссиқлик беришни ўчиришга бир неча сутка талаб қилинишини қўшимча қилди.

«Иссиқ сувни 60 даражадан пасайтирмаслик бўйича санитар меъёр бор. Иссиқлик агрегатларининг ишини тўлиғи билан тўхтатса бўлади, бироқ уни ўчиришга 3-4 кун керак, иссиқлик беришга ҳам шунча кун кетади», — деди у.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева