Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик келишмовчилик нималарга сабаб бўлди?

905

Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматига нисбатан айтган билдирувлари билан танқидлари эътибордан четда қолмади. Кейинчалик қирғиз президентининг сўзларидан сўнг қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият жуда оғирлашди. Юкли машинларнинг ҳайдовчилари икки ҳафтадан бери назорат бекатидан ўта олишмай, тадбиркорлар зарар кўришмоқда. Ҳукуматдагилар чегарадаги вазият қайта қачон язшиланишини ҳозирча билишмайди.

Бари нимадан бошланди?

Президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда ўқитувчиларга мукофот топшириш маросимида сўзларкан, йиғилганлар олдида Қозоғистон ҳукуматига танқидий фикрларини айтган.

Асосан Атамбаев уларни Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевни «яхши кўради» ва шу билан бирга улар ўлканинг «бойликларини ўғирлашмоқда» деб айблаган.

«Қирғизистонга нисбатан ўртача Қозоғистоннинг бир фуқаросига бўлган даромад 10 марта кўп. Унда нима учун Қозоғистонда нафақаларнинг миқдори 10 марта эмас атиги 1,5 марта кўп, нима учун? Сабаби Қозоғистоннинг бойлигини ўғирлашмоқда. Улар Қозоғистоннинг халқига кетмайди», — деб билдирган Атамбаев.

Шундай қилиб Атамбаев сайлов олди ташвиқот кампанияси вақтида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевнинг президентлик лавозимига номзод Омурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция қилган.

Омурбек Бабанов Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан учрашувда.

Қозоғистонда нима дейишган?

Қозоқ томон қирғиз президентининг сўзларини эътиборсиз қолдирмади. Қозоғистон премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Алмазбек Атамбаевнинг сўзларини «провокация, масъулиятсизлик ва ёлғон» деб атаган.

Шундан сўнг қозоқ томон чегарадаги назоратни кучайтирган, у чегарадаги навбат кутишлар билан автомашиналарнинг тирбандлигига олиб келган. Чегарадан ярим соатда ўтган юкли машиналар энди бир неча сутка туриб, чегара олдида километрлаб чўзилган навбатда туришга мажбур бўлишмоқда.

Ҳукумат бу чораларни Қозоғистоннинг барча чегарасининг атрофида контрабандачиларни, террористларни ва муҳожирлик қонунларини бузганларни аниқлаш учун олиб борилган «режали чегара операция» билан тушунтиришган.

«Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатидаги юкли машиналар

Ҳукуматлар сўзлашув олиб боришга ҳаракат қилганми?

Премьер-министр Сапар Исаков 18-октябрда қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни муҳокама қилиш учун расмий сафар билан Остонага борган.

Исаков сўзлашувларни Қозоғистон ҳукумат раҳбари Бакитжан Сагинтаев билан олиб борган.

Сапар Исаков билан Бакитжан Сагинтаев 25-октябрдаги Еревандаги сўзлашувида.

Учрашув натижасида қозоқ чегарачилари жисмоний шахсларни, енгил машиналарни ва бўш оғир юк машиналарини «соддалаштирилган тартибда» ўтказа бошлашган.

Агар мен Қозоғистонга боргим келса, чегарада кўп туриб қоламанми?

Қирғизистон чегара хизматининг сўнги маълумотига кўра, назорат ўтказиш бекатларида узоқ навбат кутишлар йўқ, енгил машиналарни 20 дақиқа ичида ўтказишмоқда. Гувоҳларнинг билдиришича, чегарадан ўтишга 30 дақиқа вақт кетади.

Юкли машиналар нима бўлди?

Ҳозиргача икки ўлканинг ҳукумати юкли машиналарнинг ўтиши бўйича масалани ҳал қилмаган.

Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, «Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатида 500га яқин оғир юк машина турибди. Ўрта ҳисоб билан қозоқ чегарачилари суткасига 100га яқин юкли машинани ўтказишмоқда.

«Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатида юкли машиналар.

Чегарадаги муаммо қачон ҳал бўлади?

Қирғиз ҳукумати товарларни қирғиз-қозоқ чегарасидан тўсқинликларсиз ўтиши бўйича масала қачон ҳал бўлишини ҳозирча билмайди.

Икки ўлканинг ҳукумат раҳбарларининг 18-октябрдаги учрашувида беш кун оралиғида юкли машиналарнинг масаласини ҳал қилиш ваъда қилиниб, бунинг учун «йўл харитаси» ишлаб чиққан.

Бу келишувга Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) 25-октябрда Ереванда ўтган ҳукуматлар аро кенгашининг йиғинида икки ўлканинг ҳукумати қўл қўйиши керак эди. Шартнома бўйича чегарадаги қолган масалалар ҳал бўлади деб кутилган.

Бироқ Қирғизистоннинг иқтисод министри Артем Новиков шу куни журналистларга қозоқ томон чегарани «йўл харитаси»га қўл қўйган кунда «очмайди» деб билдирган.

«Бугун Қозоғистон бизга йўл харитасига қўл қўйилганини ҳисобга олса ҳам чегара очилмаслигини маълум қилишди, эркин ҳаракат бўлмайди. Шу сабабли бугун ҳужжатга қўл қўйилмади», — деб билдирган Новиков.

Артем Новиков, Қирғизистоннинг иқтисод министри.

Исаков Қирғизистон фуқароалри «сабр» қилишлари керак деб билдирган.

Бу вақтгача қозоқ премьер-министри Бакитжан Сагинтаев билдиришича, Қозоғистоннинг чегарадаги ҳаракатлари «ноқонуний» импорт билан курашишга ва Хитойдан чиқаётган котрабанда ҳажмини камайтиришга йўналтирилган. Унинг айтишича, контрабанданинг кўпи Қирғизистондан ўтади.

Сагинтаев Қирғизистон сабабли ЕОИИ 2017-йилнинг 8 ойида 2,68 млрд  доллар йўқотганини билдирган. Қирғиз томон Қозоғистон томондан ҳам Хитойдан чиққан контрабандалар ЕОИИга бормоқда деб жавоб қайтарган.

Юк ташиганлар қандай зарар кўрмоқда?

Новиков 30-октябрда ҳукумат кенгашида билдиришича, чегарада қолган ҳайдовчилар суткасига 23 минг доллар йўқотишмоқда.

Унинг айтишича, улар чегарадан 5-6 сутка оралиғида ўтишмоқда. Бу вақт оралиғида умумий ҳаражат 180 минг долларга етмоқда.

Қозоқ ҳукумати Қирғизистоннинг юк ташувчиларига 350 минг доллардан ортиқ жарима солганини билдиришган.

Қозоқ ҳукумати энг кўп учраган қоида бузишлар тез бузилувчи юкларни ташишдаги сертификатларнинг йўқ бўлганини айтишган.

Қирғиз Республикаси ҳукуматининг 30-октябрдаги чегара масалалари бўйича йиғинидаги сурат.

Тадбиркорларнинг ҳаражатини ким тўлайди?

Ҳукумат тадбиркорлар учун фақатгина солиқ томондан имтиёзлар бўлишини билдирган.

Солиқ хизмати қирғиз-қозоқ чегарасида қолиб кетган тадбиркорлар учун ижтимоий, солиқ ва божхона тўловларини тўлаш муддатларини жилдириб беради.

«Мен тадбиркорлар тезда имтиёзлар билан тўловлар муддатларини жилдирилишига эга бўлолмай туришганини таъкидлагим келади. [...] ҳукумат тадбиркорлар учун хавотирда эканлигини билиши учун барчасини қисқа вақт ичида бажаришга ҳаракат қиламиз », — деб билдирган Исаков.

Қозоқ ҳукумати Атамбаев сўзларига жавоб қатори яна қандай чоралар кўрди?

Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги министрлиги Қирғизистоннинг сутни қайта ишлаган беш ишхонасига сут маҳсулотларини киритишга «вақтинча чеклов киритган». улар: «Шин-Лайн», «И.П.Тууганбаев», «Талас-Сүт», «Елимай» ва «Ак-Сүт».

Бундан ташқари Қозоғистоннинг ўзида агар бирор бир меъёрларнинг қоидалари бузилган бўлса, тадбиркорлар текширилиб, улардан Қирғизистон товарлари олинмоқда. Ветеринар назорат қўмитаси 29-октябрда Қирғизистоннинг 127 килограмм пишлоғини йўқ қилган.

Шунингдек, Қирғизистонга қозоқ кўмири келмай қолди. Қирғизистон Қозоғистондан 30 фоизга яқин кўмирни импорт қилади. Қозоғистон ҳукумати Қирғизистонга кўмир сотишга бўлган таъқиқни ўзларининг эҳтиёжлари билан тушунтиришган. Шу сабабли Қирғизистонда кўмирнинг нарҳи қимматлади.

Атамбаев Қирғизистоннинг барча иссиқлик электр марказлари (ИЭМ) маҳаллий кўмирга ўтказилиши кераклигини билдирган.

Иллюстратив сурат.

Ҳукумат халқаро органларга мурожаат қилдими?

Иқтисод министри Артем Новиков Қозоғистоннинг ҳаракатларини «яширин савдо-сотиқни чеклаш» деб атаган. Унинг айтишича, мазкур муассаса 27-октябрда чегарадаги муаммони ҳал қилиш учун Ероосиё иқтисодий иттифоқига Қозоғистонга нисбатан ариза жўнатган.

«Ҳозирги вазиятнинг ҳал бўлиши бўйича аниқ муддатларни айтолмайман. Бу вазиятнинг номини ҳам аниқ айтиш қийин, биз биринчи марта бундай чекловларга учрадик. Бу ерда "савдо-сотиқни яширин чеклаш" деган терминдан фойдаланиш тўғрироқ бўлади», — деб билдирган министр.

Комиссия ҳозирча аризани кўриб чиқишни аниқ муддатини белгиламаган.

Шунингдек ҳукумат 17-октябрда Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) мурожаатнома жўнатган. Қирғизистоннинг министрлар кабинети Қозоғистон тарифлар билан савдо-сотиқни шартномасининг «асосий» нормаларини бузмоқда деб ҳисоблайди. Мурожаатни кўриб чиқиш 10-ноябрга белгиланди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева