Бишкекнинг Биринчи май район суди «Бир-Дунё — Қирғизистон» ходимлари экстремизмда гумон қилинган кишининг уйини тинтув қилишга тўсқинлик қилишган деган миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълумотини яроқсиз деб топди.
Суд МХДҚ матбуот хизматининг 2017-йилнинг 24-январидаги маълумотини «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб қарор қилди.
МХДҚнинг билдирувида «Бир-Дунё»нинг ходимлари экстремизда гумон қилинганнинг уйини тинтув қилишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишган деб айбланган. Шунингдек, махсус хизмат тинтув вақтида гумондорнинг уйида «Бир-Дунё»га боғлиқ экстремистик материаллар топилганини билдиришган.
Суд МХДҚни ОАВларида аниқ бўлмаган маълумотни инкор қилишни топширган.
Ҳуқуқ тартибот органлари суд қароридан қаноатланишганини билдиришди.
«Куни кеча жуда яхши воқеа бўлди, бу бизнинг тўққиз ойдаги ҳақиқат учун, Қирғизистондаги қонунийлик учун бўлган курашнинг натижаси», — деди «Бир-Дунё» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракатининг раҳбари Толокан Исмаилова.
Ҳуқуқни ҳимоячилар судлар бундан буён ҳам қонунийликни сақлаб, эълон қилинган суд ислоҳотиданинг боришида ёрдамлашишади деб умид қилишади.
МХДҚга қарши ариза
МХДҚ 2017-йилнинг январида Қорасув қишлоғининг турғуни қўлга олиниб, тинтув олиб борилгани бўйича маълумот эълон қилинган. У «Хизб ут-Тахрир» экстремистик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган. Маълумотда гумондордан экстремистик чақириқлари бўлган дисклар топилгани айтилган.
Махсус хизмат маълумотда қўлга олишга «Бир-Дунё»нинг ходимлари тўсқинлик қилишганини айтишган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билдиришича, уларнинг ҳамкасблари қўлга олиш вақтида у ерда бўлишмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари МХДҚ бу билдирув билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг фаолиятини туширишга ҳаракат қилган деб ҳисоблаган, чунки маълумотни кўплаган нашрлар эълон қилишган. Шундан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари МХДҚни судга беришган.
Суд текширувлари тўққиз ойгача давом этган. Суд мажлислари турли сабаблар билан бир неча марта жилдирилган.
Муаллиф: Ислам Розиев