ДРХ Kloop.kgдан «Самара» бўйича текширувга раддияни талаб қилди. Нимага биз буни қилмаймиз?

761

Давлат рўйхатга олиш хизмати 26-октябрда Kloop.kg «Самара» тизими ҳақида эълон қилинган текширув маълумотларини кўриб чиқди.

Текширувдан кейин ДРХ 28-октябрь куни эрталаб билдирув тарқатган:

  • ДРХнинг «веб-серверларининг устида ҳеч қандай шахсий сайт бўлмаган»;
  • ДРХнинг мутахассислари «веб-сервернинг ишига қандайдир бир ташқи таъсирнинг изларини топишмаган»;
  • Kloop.kg «ҳақиқатга тўғри келмаган мақола»ни бекор қилиши керак.

Kloop.kg буни амалга оширмайди.

Биринчидан, сабаби биз ДРХнинг серверида нодавлат samara.kg сайти бўлмаганига 100% ишонамиз. Бизда бу нарсани инкор қилувчи далиллар бор, унинг ярмини текширувларимизда исботлаганмиз.

Иккинчидан, биз қайтадан ДРХнинг хулосасида мақолада кўрсатилган фактларни тушунтирганини эшитолмадик.

ДРХ «биз айбдор эмасмиз, ҳеч нарса бўлмаган, сабаби ҳеч қачон бўлиши ҳам мумкин эмас» тарзида жавоб қайтарди. Бундай жавоб аргументланган айбларни инкор қилиш бўлиб ҳисобланмайди.

Бу билан биз ДРХнинг берган жавобини давом этаётган текширувимизга жуда фойдали деб ҳисоблаймиз.

Аввалига биз ДРХнинг серверларига ҳужум бўлгани ҳақида ёзмаганмиз. Биз ўзимизнинг материалда samara.kg сайтининг 13-сентябрдан 14-октябргача ишлаши кейинги шартларда: ёки ташқи таъсир этиш (бузиб очиш), ёки ДРХ ходимларининг сўзлашиши орқали бўлиши мумкинлигини ёзганмиз.

Бузиб очиш бўлмаган деган билдирув билан ДРХ биринчи версияни бекор қилиб, бу «Самара»нинг ишлашини ўз ходимлари таъминлаши мумкин деган версияни (ёки ДРХнинг серверига бевосита киришга имкони бор одамлар) қолдирди.

Бундай билдирувлардан сўнг ДРХга бўлган ишонч йўқолганлиги сабабли биз уларнинг фаолиятини энди миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ), Ички ишлар министрлиги (ИИМ) ва бош прокуратура текшириши керак деб ҳисоблаймиз.

Муаллиф: Бектур Искендер