Икки америкалик қиз Тинч океан ўртасидан топилди. Улар 5 ой ишдан чиққан қайиқда сузиб юрган

611

Гавайи штатида яшаган икки қиз яхтанинг двигатели ишдан чиқиб, Тинч океанида қарийб беш ой қолиб кетган.  Америкалик қизларнинг айтишича, улар яхта бортида сувни чучуклантириш қурилмаси ва йиллик егулик захираси борлиги учун омон қолишган.  

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг десант кемаси экипажи икки қизни 25 октябрь куни қутқариб олган. Бунга қадар улар беш ой Тинч океан ўртасида яхталарида қолиб кетган.

Гавайида яшовчи Женнифер Аппель ва Таша Фуаба ўз итлари билан бирга Таитига саёҳатни 2017 йилнинг май ойида бошлаган. бироқ пўртана пайти яхта двигатели ишдан чиқди. Аёллар манзилга елканлар ёрдамида етмоқчи бўлди, бироқ оқим уларни очиқ денгизга олиб кетди.

Ой сўнгида яхтанинг двигатели ишдан чиққан, фақат қизлар манзилга елканлар ёрдамида етмоқчи бўлган. Кейинчалик елканлар ҳам яроқсиз ҳолга тушган.

 

Қизлар фалокат сигналини йўлга чиқишдан икки ой ўтиб бир марта беришган.

Бироқ ўша пайтда Тинч океаннинг улар бўлган нуқтасида фалокат сигналини пайқайи мумкин бўлган кема йўқ эди.

Женифер Аппел ва Таша Фуиаба чиққан қайиқ дастлаб Тайван балиқчилик кемаси томонидан топилган. Улар чоршанба куни Япония соҳилларидан қарийб бир ярим минг км масофада қутқарилган. Уларга тезлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир саёҳатга қарамасдан, иккала аёлнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Узоқ давом этган денгиз саёҳатида омон қолганларнинг айтишича, уларнинг қутқарувчиларга хабар бериш бўйича уринишлари зое кетган. Қайиқда узоқ вақтда мўлжалланган, қадоқланган овқат маҳсулотлари ва денгиз сувини чучук сувга айлантирадиган қурилма борлиги туфайли улар омон қолишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов