Бишкек: Қозоғистон ваколатхонаси ёнида митинг ўтди

622

Қозоғистоннинг Бишкекдаги ваколатхонаси олдига ўнга яқин одам йиғилган. ОАВларининг маълумотига кўра, намойишчилар Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) меъёрларига кўра, чегарани очишни талаб қилишган. Митинг иштирокчилари элчиликнинг вакили билан сўзлашгандан сўнг тарқалишган.

Митинг 26-октябрь куни эрталаб бўлган. Қозоғистон элчилиги олдига ўнга яқин одам йиғилган. Улар қозоқ ҳукуматидан чегарани очишни талаб қилишган. Митингчилар бу шарт ЕОИИнинг меъёрларида ёзилган, деб билдиришган.

Фаол Бактибек Нурали ўғли «Азаттык» радиосига билдиришича, назорат ўтказиш бекатларидаги қийинчиликлар сабабли икки ўлканинг фуқаролари жабрланмоқда.

«Бугунги кунда Қозоғистонда озиқ-овқатнинг баҳоси қимматлаган. Қирғизистонда эса 250-300 юк ташувчи автомашиналар 4-5 суткалаб навбатда тургани деҳқонларни, ҳайдовчиларга зарар қилмоқда», — деди у.

Митинг иштирокчилари элчилик ходимлари орқали Қозоғистон президентига ўзларининг мурожаатномаларини беришди.

Шунингдек намойишчилар президент Алмазбек Атамбаевни Қозоғистон ҳукуматига нисбатан билдирган позициясини қўллашларини билдиришди.

Бишкек ШИИбнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдирилишича, норозилик акцияси бошлангандан кейин митингчилар олдига қозоқ элчилигининг ходими чиққан.

У йиғилганлар билан сўзлашгандан сўнг, бир неча вақтдан кейин улар тарқашган. Митинг милиционерлар назорати остида ўтган.

Қозоғистон элчилигининг вакиллари изоҳ беришдан бош тортишди.

Дипломатик можаро

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда сўзлаётиб қозоқ ҳукуматини танқид қилгандан сўнг оғирлашган. У Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг Қозоғистон чегарачилари 10-октябрда фуқароларни чегарадан ўтиш тартибини кучайтирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар бўлиб, авто тирбандликлар юзага кела бошлаган.

Бундай вазият 18-октябргача сақланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Озодлик радиосиники