Президентликка номзод Адахан Мадумаров билан Азимбек Бекназаров КТРКнинг бевосита эфиридаги теледебатларга чиқишди.
Номзодларга бирдан берилган вақтда уларнинг ҳар бири телетомошабинлар билан саломлашишди.
Шунга қарамай, Бекназаровга бир дақиқа етмай қолиб, у ҳазиломус «бу ерда ҳам маъмурий ресурсдан фойдаланилмоқда» деб айтди. Бекназаровга нисбатан Мадумаровга телетомошабинлар билан саломлашишга бир дақиқа вақт етди.
Дебатларнинг формати уч босқичда бўлди. Ҳар бир сиёсатчига 25 дақиқа вақт берилди.
Биринчи босқичда сиёсатчилар Қирғизистонга қандай бошқарув тизими керак ва агар улар президент бўлиб сайланиб қолса у қандай бўлади деган саволларни умумий мавзу устида муҳокама қилишди.
Биринчи Бекназаров сўзлай бошлади.
Бекназаров: «Халқ қурилтойда хонларни танлаб олиши керак»
Унинг фикрича, Қирғизистон ўзининг түпкүлүгүнө қайтиши керак. У ўлкада аҳамиятли қарорларни қабул қилган халқ қурилтойи ўтказиш формасини қайтариши керак деб ҳисоблайди. Бекназаров бир неча марта ҳукуматни халқники бўлиши кераклигини такрорлади. Шунингдек, у агарда президент бўлиб сайлансам премьер-министрлик бошқарувини йўқотиб, ўлкага президентлик бошқарувини қайтараман деб айтди.
Мадумаров: «Ҳукумат президентники бўлиши керак»
Сўз навбатини олган Мадумаров Қирғизистонга президент бошқариш формаси кераклиги ҳақида айтган Бекназаровнинг фикрига қўшилди. Унинг айтишича, унинг «Бүтүн Кыргызстан» партияси бу нарсани етти йил аввал таклиф қилган. Шунингдек ҳозирда кўплаган сиёсатчилар президентлик бошқариш формасига қайтиш бўйича ғояни кўриб чиқишаётганини қўшимча қилди.
Икки сиёсатчи ҳам ўзларининг фикрини билдираётиб ҳукумат ўз ҳаракати учун жавобгар бўлмаслигини айтишди. Бекназаровнинг фикрича, «президент ҳеч қачон Жогорку Кенеш олдида якуний маълумотини бермай ўзини жазоланмайдигандай сезади». Мадумаров ҳозирда эллар «чиройли сўзлар билан байманаптык усулларга» ишонишади деб қўшимча қилиб, ўзининг рақибининг фикрини қўллади.
Конституцияни ўзгартириш
Бекназаров билдиришича, агар президент бўлиб туриб зарурат пайдо бўлса у Конституцияни ўзгартиради. Мадумаров эса ўз навбатида Конституция ривожланиш учун алмашиб туриши керак деб билдирди.
Иккинчи босқичда Қирғизистоннинг ташқи сиёсати бўйича мавзу муҳокама қилинди.
Биринчи босқичидаги каби сўз навбатини Бекназаров олди. Бошловчи унга рус тилида савол берди, бироқ сиёсатчи унга рус тилида жавоб бермаслигини билдирди, у бу нарсани Қирғизистонда биргина давлат тили бор — бу қирғиз тили деб тушунтирди.
Бекназаров қирғиз тилида жавоб бераётиб, Қирғизистон ташқи сиёсатида энг асосийси — бетарафлик деди. Сиёсатчининг фикрича, ўлкада биргина давлат учун өнөктөш бўлмаслик керак, акс ҳолда бу бизнинг бошқа иттифоқдаги ўлкалар билан ҳамкорлигимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мадумаров сўз навбатини олиб Қирғизистон ҳукумати олиб бораётган ташқи сиёсатни «тўлиқ эскирган» деб атаб, кучли танқид қилди. Шунингдек, у ўз сўзида бир неча марта президент Алмазбек Атамбаевни яна танқид қилди. Мадумаров у олиб бораётган сиёсатни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев сиёсати билан солиштирди. Унинг айтишича, Мирзиёев оз вақт ичида «Россия ва Хитой билан миллионлик шартномаларни имзолаган». «Атамбаев бу вақтда нима қилди? Кофе ичиб ётдими?», — деб якунлади Мадумаров ўз сўзини.
Шу босқич давомида сиёсатчилар ўртасида биринчи тортишув бошланди. Бекназаров Мадумаровнинг Қирғизистонни қўшни ўлкалар билан муносабати қандай бўлиши керак деган фикри билан рози бўлмади.
Учинчи босқичда сиёсатчиларга телетомошабинларнинг саволларини беришди. Улар савол яширилган сонларни танлашди. Номзодлар айрим саволларга биргаликда жавоб беришди.
Бекназаровга Норин вилоятидан агар у президент бўлиб сайланиб қолса, электр энергиясига бўлган нарҳларни нима қила оларди деб савол беришди. У бу масалани президент эмас ҳукумат қараши керак деб жавоб берди.
Мадумаровдан ёш олимларни қўллаш бўйича унинг дастури ҳақида сўрашди. У ёш кадрларни чет ўлкага чиқиши кўп бўлишига қарамасдан унда ёшларни жалб қилиш ва олимларни қўллаш бўйича дастур бор деб жавоб берди.
Уларни бошқа номзодлардан қандай фарқи бор деган саволга Бекназаров унинг фарқи — қирғиз бўлганлигида деб жавоб берди. Мадумаров эса уни фарқлаб турган сифат ҳақиқатгўйлик билан принципиалдуулук деб билдирди.
Бундан ташқари икки иштирокчи ҳам агар улар президент бўлиб сайланиб қолишса, порахўрлик билан қандай курашмоқчисиз деган саволган жавоб беришди. Бекназаровнинг фикрича, бундай муаммолар қурилтойлар ўтказиш билан ҳал қилинади. Мадумаровнинг фикрича, агар у президент бўлиб сайланса, у «ўзи ўғирламайди ва бошқаларга ҳам ўғирлатмайди».
Учинчи босқичдан кейин дебатлар ўз якунига етди.
Муаллифлар: Рустам Халимов, Айдай Эркебаева