Агар болалар ота-онасининг розилигисиз ижтимоий тармоқларда рўйхатган олинган бўлса, унда уларнинг ота-онасига 45 000 минг тенгадан ортиқ миқдорда жарима солиш керак — деган таклиф билан чиқди Мажилис депутати Азат Перуашев. У жаримани маъмурий кодексга киритишни таклиф қилиб, лойиҳа «ишлаб чиқишга» жўнатилди.
Қозоқ депутати Азат Перуашевнинг фикрича, ота-онасининг розилигисиз ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтган болаларнинг ота-оналарига (45 000 минг тенге — бу 9000 минг сомдан ортиқ пул), у хизмат кишиларига 68 000 минг тенге — бу 13,5 минг сом пул) жарима солиш керак.
Перуашевнинг фикрича, унинг таклифи «Болалар билан ўсмирларнинг саломатлиги ва ўсишига зарар келтирган салбий маълумотлардан ҳимояланишга» шароит яратади ва у Евроиттифоқ қабул қилган таъқиққа ҳам таянмоқда.
Депутат Қозоғистоннинг «Азаттык» радиоси журналистларига у қайси резолюцияга таянаётганини айтмаган, бироқ кейинчалик Перуашев билан унинг ҳамкасблари манбаа қатори қайсидир белорусиялик сайтнинг маълумотидан фойдаланишгани маълум бўлган.
«Интерньюс Network Казакстан» юристи Ольга Диденконинг айтишича, у Европа парламенти қонунларини ўқиб чиқиб, ундан депутатлар таянаётган қарорни топмаган.
Перуашевнинг таклифи «Болаларнинг соғлиги билан ривожланишига зарар келтирган маълумотлардан ҳимояланиш» ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича ўтаётган ва у «ишлаб битиришга» жўнатилди.
Мазкур қонун лойиҳасини бундан икки йил аввал қабул қилишга ҳаракат қилишган, бироқ унда бош қонунга тўғри келмайди деб билдиришган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева