Жоғорку Кенеш депутатлари учинчи ўқишда қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлаш бўйича ҳужжатни қабул қилди. Энди шартномани Ўзбекистон парламенти ратификация қилиши керак.
Жогорку Кенешнинг 28-сентябрда ўтган йиғинида 97 депутат учинчи ўқишда қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлаш бўйича ҳужжатга маъқул деб овоз беришди. Қарор ёпиқ турда қабул қилинди.
Энди шартномани Ўзбекистон парламенти ратификация қилиши керак.
Ўзбекистон президенти 5-сентябрда Қирғизистонга дастлабки иш сафари билан келган вақтда икки ўлканинг раҳбарлари Шавкат Мирзиёев билан Алмазбек Атамбаев чегаралар бўйича шартномага қўл қўйишган.
Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасидаги 50 ҳудудда 200 чақирим ер аниқланмаган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1370 чақиримни ташкил қилади.
Давлат чегараларини аниқлаш бўйича фаол сўзлашувлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин жонланган.
Давлатлар орасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқи тарқагандан бери ҳал қилинмайди, сабаби Марказий Осиёдаги ўлкалар ерларни аниқлаш учун турли ҳужжатлар билан хариталарни таклиф қилишган.
Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ерлари Фарғона водийси билан боғлиқ, ўлкалар орасидаги мураккаб чегара тизимини ташкил қилади. Сабаби бир-бирининг ҳудудида жойлашган анклавлар вазиятни мураккаблаштиради.
Чегаранинг келишилмаган ерларида икки ўлка фуқароларининг ўртасида кўп марта можаролар юзага келган.
Муаллиф: Айзирек Иманалиева