Ўш: Жээнбековнинг штабида биометрик маълумотларни йиғиш ишлари ўтказилган

539

Ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди штабида фуқароларнинг биометрик маълумотларини йиғиш ишлари олиб борилган. Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) бу нарсани қонун доирасида деб билдирди.

«Азаттык» радиосининг журналисти Идрис Исаков билдиришича, Жээнбековнинг Ўшдаги штабидаги Шаҳидтепа участкасида давлат рўйхатга олиш хизматининг биометрик маълумотларни йиғувчи ускуна фойдаланилмоқда.

Исаков фуқароларнинг маълумотларини йиғаётган ДРХ ходимларидан изоҳ олишга ҳаракат қилган, бироқ улар ҳеч нима демасдан иш ўринларини ташлаб кетишган.

ДРХнинг матбуот хизматининг раҳбари Мелисбек Эржигитов Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, Жээнбеков штабидаги биометрик маълумотларни йиғиш «тўлиқ қонуний» эканини айтди.

«Бу қонуний. Бу биометрик маълумотларни йиғиш бўйича кўчма гуруҳ эди. Бизда бундай кўчма гуруҳлар барча областларда бор. Аҳоли қишлоқ ҳукуматларига боришмайди, биз бу нарсани фуқароларнинг қулайлиги учун қилдик», — деди у.

Ўш вилояти бўйича квартал комитетининг раҳбари Нажип Эрбаев «Азаттык» радиосига биометрик маълумотларни йиғиш ўринларининг етишмовчилиги сабабли Жээнбеков штабида бўлаётганини билдирди.

«Прецедент» компаниясининг юристи Ильяна Жедигерова Kloop.kgнинг мухбирига номзодларнинг сайлов штабида биометрик маълумотларни йиғиш бўйича «бевосита таъқиқ» йўқлигини билдирди.

«Масала бино кимга тегишли эканлигида. Агар номзод ўзининг сайлов фондидан жойни ижарага олиб, унинг ичида маълумотларни йиғса бу қонуний», — деди Жедигерова.

Сайловда овоз бериш учун биометрик маълумотларни топшириши керак. Бу вақтгача давлат рўйхатга олиш хизмати 800 минга яқин қирғизистонлик биометрика топширмаганини билдириб, улар сайловда овоз бериш имконидан маҳрум бўилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. Олий давлат лавозими учун 13 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева