Президентликка номзод Бакит Торобаев жамоатчилик телерадио корпорациясининг бепул эфир соатига чиқишдан бош тортди. Сиёсатчининг фикрича, телеканал унинг номини «қоралашни» кўзламоқда.
Торобаев қонун бўйича 15 дақиқа бепул берилган эфирдан ва КТРКдаги президентликка номзодларнинг теледебатларига қатнашишдан бош тортди.
«КТРК раҳбарияти ўз эфирида бир томонлама маълумот сиёсатини олиб боришда, унинг мақсади президентликка номзод қатори менинг сиёсий обрўйимни қоралаш бўлиб ҳисобланади, мен КТРК эфирини бойкот қилишга қарор қилдим», — деди у.
Торобаевнинг айтишича, КТРК билан ҳамкорлик қилиш «аҳамиятсиз», сабаби телеканал «мустақил бўлишга имконси». Сиёсатчи барча номзодларни, фаолларни ва жамоат арбобларини «КТРКны бойкот кылууга» чақирди.
КТРК раҳбари Илим Карипбеков Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида ҳозирча Торобаевдан эфирдан бош тортишга расмий билдирув олмаганини айтди.
«Менга эрталабдан бошлаб қора пиар, ишончлизлик бўйича айтишмоқда. Бироқ ҳақиқатдан бу нарса номзодларни яхши томонини кўрсатмайди деб ўйлайман, сабаби бирорта ҳам конструктив даъвони кўрмадим. […] Бироқ биз бу масала бўйича текшрамиз», — деди у.
«Ала-Тоо 24»даги провокацион сюжет
Торобаев КТРК тизимига кирган «Ала-Тоо 24» маълумот телеканали эфирида сиёсатчининг штаби томонидан сайловчиларни сотиб олиш ҳақида сюжет намойиш қилингандан сўнг телеканал билан ҳамкорликдан бош тортган.
«Торобаевнинг ташвиқотчилари сайловчиларни сотиб олмоқда» деган номли сюжетда Торобаевнинг вакили балки пул бериб, фуқароларни шахсий маълумотларини билишга ҳаракат қилаётгани кўрсатилган.
Торобаев штабидан билдиришларича, видео ҳақиқатга мос келмайди ва у «чагым үчүн жалган одамлар иштироки билан» тасвирга олинган.
Сиёсатчи штабининг вакиллари фикрича, «чагымчыл сюжеттин» чиқарилиши Торобаевнинг обрўсига салбий таъсир қилади.
Торобаев сайловда КТРКни аккредитациядан чиқаришни талаб қилган. Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод аризасини кўриб чиқишга ваъда берган.
Бу вақтгача КТРКга шикоят билан бошқа президентликка номзод Омурбек Бабанов МСКга мурожаат қилган, у ҳам телеканални ёлғон маълумот тарқатиш ва «қоралаш» бўйича айблаган. У КТРКни судга бермоқчилигини билдирган.
Бабанов билан Торобаев президентлик сайловида қатнашиш учун сентябрнинг ярмида бирлашишган.
Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президентлик сайловига ҳозирда 13 киши қатнашмоқда.
Муаллиф: Александра Титова