Антонина Шевченко Лондонда ўтган ҳалқаро ММА мусобақасида ғалабага эришди

687

Қирғизистонлик Антонина Шевченко 12 йиллик танаффусдан кейин қоидасиз жанг спортига қайтди ва биринчи учрашувда ғалабага эришди.

ММА Phoenix 3 бўйича халқаро турнир Лондонда (Великобритания) бўлиб ўтди.

Енгил вазн тоифасидаги рейтинг мусобақасида Антонина Шевченко Великобритания спортчиси Керри Хаджес билан учрашган.

Уч босқич давом этган учрашувда ҳакамлар гуруҳи умумий қарор чиқариб, ғалабани Қирғизистондан борган спортчи Шевченкога беришди.

Антонина Шевченко — тай бокс қоидалари бўйича Phoenix Fighting Championship чемпионлик камари соҳибаси, у ММА спортига 12 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.

Қоидасиз жанг бўйича учрашувда жами кичик Шевченко 6 жанг ўтказиб, ҳаммасида ғолиб бўлган.

Муаллиф: Каминат Имирханова