Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказдан билдиришларича, судланган одамни бир қамоқдан бошқа бир қамоққа етказиш вақтида номаълум кишилар «қаттиқ калтаклаган». Давлат жазони ижро қилиш хизмати (ДЖАМ) воқеани текширмоқда.
Миллий марказнинг маълумотига кўра, судланган кишини 5-сентябрда №27 қамоқдан №21 қамоққа олиб кетишаётган бўлган.
Судланган одамни конвойнинг назоратида эрталаб қамоқхона ҳудудининг четига олиб чиқишган.
«Жабрланувчининг айтишича, уни мазкур жойнинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқишгандан кейин номаълум кишилар уни қаттиқ калтаклашган. Судланган одамни кўпроқ бошига ва қўл-оёғига уришган», — деб билдиришди мазкур марказдан.
Марказда судланган одамнинг танасидан тытыктар билан уюлган қоннинг шишикларини кўришган.
Марказнинг ходимлари тегишли чоралар кўрилиши учун материалларни прокуратурага ўтказиб беришди.
ДЖАМ Kloop.kgнинг мухбирига бу воқеа бўйича текширувлар давом этаётганини билдиришти.
«Ҳозирда биз бу маълумотни текширяпмиз, сабаби унинг рост-ёлғонлигига ишонмаяпмиз», — деб билдиришди ДЖАМдан.
Муаллиф: Айдай Эркебаева