Қозоғистон парламентида лотин алвафитининг лойиҳаси таклиф қилинди

601

Лотин алифбоси асосида тайёрланган янги қозоқ алфавитининг лойиҳаси бўйича Қозоғистонда парламент тинглови бўлиб ўтди. Алфавит 25 ҳарфдан иборат бўлиб, ундан ташқари бошқа графика белгилардан иборат бўлиши кутилмоқда.

Алфавитнинг 25 ҳарфдан иборат бўлган лойиҳасини тилларни ривожлантириш бўйича координация-методологик лойиҳасининг директори Ербол Тлешов таништирди.

Унинг айтишича, алфавит қозоқ тилининг афзалликларини ва экспертларнинг фикрларини ҳисобга олиш билан тузилган.

Тилларни ўрганиш институтининг директори Ерден Кажибаевнинг айтишича, ҳар бир ҳарф бир товушни билдириб, қўшимча график белгилардан иборат.

«Биз бир овоздан бу версияни қўлладик, шу сабабли бу версияни тил масаласига боғлиқлиги бор барча Қозоғистон олимларининг умумий фикри деб қабул қилишингизни илтимос қиламан», — деди Кажибаев.

Фан ва маориф министрлигининг вице-министри Асхат Аймагамбетов билдиришича, билим бериш жараёнига янги алфавитни киритиш қабул қилингандан сўнг системали турда графикани киритиш ишлари олиб борилади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ алфавитининг умумий лотин  арип стандартига ўтиши бўйича жорий йилнинг апрелида билдирган.

Унинг айтишича, янги алфавит жамиятни замон талабига мослаштиришга имкон беради, ташқи дунё билан алоқани енгиллаштиради ва болаларга инглиз тилини ўрганишига ёрдам беради.

Ҳужжатларни 2025-йили лотин ёзувига ўтказиш ва мавсумли нашрлар билан ўқув китобларини лотин ёзувида нашрдан чиқариш режалаштирилмоқда.

Қозоғистон лотин ҳарфларини 1929-йилдан 1940-йилгача фойдаланиб, шундан сўнг кирилл алифбосига ўтган.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева