Тожикистон ҳукумати ўғил болаларни хатна қилиш бўйича тартибларни ишлаб чиқди. Энди хатна амалиётлари фақат давлат шифохоналарида бепул ўтказилиши керак.
Болаларнинг суннатлари боланинг ота-онасининг розилиги билан давлат касалхоналарида бепул бўлади. Жарроҳлик пайтида анестезиолог бўлиши шарт.
Бундан ташқари, операция олдидан ота-оналар шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Август ойи охирида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон «Анъаналарни, байрамларни ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида» ги қонунга ўзгартиришлар киритди.
Ушбу ўзгартиришларда хатнанинг янги тартиби таклиф қилинган. Ҳукумат «пулни тежаш ва одамларнинг турмуш даражасини пасайишининг олдини олиш» янги қоидаларини тушунтирди.
Авваллари Тожикистондаги суннат маросими оила даврасида ўтказилар эди. Хатна амалиёти эса махсус таклиф қилинган ва одатда тиббиёт бўйича олий тахлим олмаган уста томонидан амалга ошириб келинган.
Ҳатна бу мусулмонларнинг урф-одат бўлиб, «илоҳий йўл»нинг ажралмас қисмидир.
Тожикистон аҳолисининг 80 фоиздан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади.
Муаллиф: Ислам Розиев