Исаков: Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ширкатлари 115 млн долларлик шартномага эришди

664

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков билдиришича, Қирғизистон билан Ўзбекистон компанияларининг ўртасида 115 млн долларлик шартномалар тузилган.

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков 6-сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Исаков Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган биринчи сафарида икки ўлканинг компаниялари ўртасида 115 млн АКШ долларни ташкил қилган шартнома пайдо бўлганини билдирди.

«Яқин орада [шартномалар] ишлаб чиқиб, имзоланади. Бу факт жуда қувонтиради ва бу дастлабки қадам», — деди Исаков.

Шунингдек у Қирғизистон билан Ўзбекистон президентларини сўзлашувлар натижасида шартномаларга эришганини қўшимча қилди.

«Биз икки ўлканинг ҳукумати ноқулай ҳолатда қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Имкони борича ҳаракат қиламиз», — деб билдирди ҳукумат раҳбари.

Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган сафари вақтида қирғиз-ўзбек бизнес форуми ҳам бўлди.

Қирғизистонга ўзбек делегациясининг таркибида Ўзбекистоннинг қурилиш,озиқ-овқат ишлаб чиқариш компанияларининг, енгил саноат ва косметология тармоқларининг вакилари келишган.

Қирғизистоннинг савдо-енгил саноат палатасининг президенти Марат Шаршекеев 2017-йилнинг биринчи ярим йиллигида икки ўлканинг савдо айланмасининг кўлами 170 млн долларни ташкил қилганини айтиб, бу 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан икки марта кўплигини қўшимча қилди.

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг муносабатлари 2016-йилнинг кузида биринчи президент Ислом Каримов вафотидан кейин яхшилана бошлаган.

Совет иттифоқи тарқагандан бери икки ўлканинг ўртасидаги аниқланмаган чегара масалалари ва сув ресурслари бўйича келишмовчиликлар бўлган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Айзирек Иманалиева