Ўш: Транспорт министрлиги давлатга бир миллион сом зарар келтирган

605

Транспорт прокуратураси Ўш вилоятининг Қизилқия-Бешборкан ва Новқат-Калинин йўлларини қуришдаги қоида бузарликларни аниқлади. Давлатга етказилган зарар миқдори 1 миллион сомдан ошди.

Ўш молия полицияси 37 сонли йўл таъмирлаш бўлимининг раҳбарларига қарши тергов ўтказди. Йўлларнинг қурилиши билан боғлиқ умумий зарар миқдори 1 миллион 82 минг сомни ташкил этди.

Текширув Ўш вилоятида йўл қурилиши текширилгандан сўнг бошланди.

Транспорт прокуратурасининг ходимлари 1,3 километрлик Қизилқия– Бешбуркан йўлининг қурилишида транмпорт министрлигининг масъул ходимлари 203 739 сомлик  100 тонна асфальтни “ҳисобдан чиқаришган”лигни аниқлаган.

Бундан ташқари, Қизилқия—Бешбуркан йўлидаги асфальт қалинлиги 6 см бўлиши керак. Лекин  текшириш давомида йўл қопламларининг қалинлиги 4,8 см эканлиги аниқ бўлди. Бунинг ортидан давлатнинг олган зарари 637 870 сомни ташкил қилди.

Тергов маълумотларига кўра қурилиш етакчилари бир киломтерлик Новқат—Калинин йўлини асфалтьлашга йўналтирилган маблағни“ноқонуний тарзда ўзлаштиришган”.

Йўлнинг асфальт қопламаси белгиланганидан 0,5 см кам. Давлатнинг бундан зарари 241 299 сом дея баҳоланди.

Мазкур факт бўйича прокуратура “Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш”  ва “Ўзлаштириш ёки ишониб топширилган мулкни талон-тарож қилиш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.

Муаллиф: Александра Титова