МСК Карасартованинг 4 мингдан ортиқ имзосини яроқсиз деб топди

691

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод Рита Карасартованинг қўллови учун йиғилган 4 мингдан ортиқ имзони қабул қилишдан бош тортди. 27 мингдан ортиқ аниқ деб топилган имзолар Карасартовага минимал меъёрдан ўтиб, президентликка номзод бўлиб рўйхатдан ўтишига имкон бермайди. Карасартова йиғилган имзолар аниқлигини 10-сентябргача тасдиқлашини билдирди.

МСКнинг матбуот котиби Нурия Ташполотова Kloop.kgга берган интервьюсида Карасартова ҳозирча имзоларни керакли миқдорда йиғолмаганини маълум қилди.

Унинг айтишича, имзоларни текшириш вақтида ишчи гуруҳ Карасартова топширган 31706 сайловчи имзоси ичидан 4680ини ноаниқ деб топган.

«27026 имзо аниқ бўлиб, бу минимал 30 минг деб белгиланган меъёрга тўғри келмайди. Шу сабабли у ҳозирча президентлик лавозимига номзод бўлиб ўтмади», — деди Ташполотова.

Карасартованинг ўзи Kloop.kgга берган интервьюсида МСК яроқсиз деб ҳисоблаган ҳар бир имзо учун курашишини билдирди.

«Эртага биз қайта МСКга бориб, барча имзо варақаларини текшириб чиқамиз. Тушдан кейин яроқсиз деб ҳисобланган варақларнинг сонини минимал даражада камайтиргани учун судга борамиз. Комиссиянинг қароридан кейин биз варақларни текширишга бориб, сўрай бошладик, улар етти имзо нима учун яроқсиз бўлганини исботлаб бера олишмайди», — деди Карасартова.

Карасартова президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтиш керак бўлиб, ўзининг қўллови учун йиғилган имзоларнинг аниқлигини талашиш, 30 минг имзони тўлдиради деб умид қиламан.

Ҳозирда МСК президентлик лавозимига етти номзодни рўйхатдан ўтказиб, уларнинг орасида ҳукуматнинг социал-демократлар партиясининг (КСДП) номзоди Сооронбай Жээнбеков бор.

Бундан ташқари бош прокурор Азимбек Бекназаров билан собиқ икки ҳукумат раҳбари Омурбек Бабанов билан Темир Сариев ҳам рўйхатдан ўтишган.

Шунингдек Бишкекнинг собиқ вице-мэри Эрнис Зарлыков ва «Кайра жаралуу» партиясидан номзодлар Адахан Мадумаров билан Бакыт Торобаев ҳам рўйхатдан ўтишган.

Номзодларни рўйхатга олиш 10-сентябргача давом этади. Президент сайлови жорий йилнинг 15-октябрида бўлади.

Муаллиф: Александра Титова