Россия: Саратовда юз берган авто халокатдан етти қирғизистонлик жабрланди

777

Россиянинг Саратов шаҳрида «Тойота» русумидаги икки машина тўқнашган. Йўл ҳалокати сабабли тўққиз киши жабрланган.

Дастлабки маълумотларга бўйича жабрланганларнинг етти нафари қирғизистонликлар. Россиянинг давлат инспекциясининг маълумотларига кўра, «Тойота Эстима» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси «йўл кесилишларидан ўтиш қоидасини бузиб», бошқа «Тойота» русумидаги автомашинани бориб урган.

Полициядан йўл ҳалокатида тўққиз киши жабрланганини билдиришди.

Қирғизистон ташқи ишлар министрлигининг матбуот хизматининг вакили Айимкан Кулукеева Kloop.kgга билдиришича, дастлабки маълумотлар бўйича йўл ҳалокатида Қирғизистоннинг етти фуқароси жабрланганини билдирди.

Касалхонада ўртача жароҳатланган етти фуқаро бор. Икки жабрланувчи касалхонага ётишдан бош тортиб, амбулатор турда тиббий ёрдам олишмоқда. Полиция йўл ҳалокати бўйича текширув олиб бормоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов