Собиқ президент Роза Отунбаева «Азаттык» радиосига берган интервьюсида аввал бирга юргани билан ҳозирда давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев билан «турли тарафларда бўлиб қолдик» деб билдирган. Отунбаева Атамбаев президент бўлгунга қадар тарихда ёзилган барча нарсаларни ўчиргиси келяпти деб ҳисоблайди.
Собиқ президент Роза Отунбаева президент Атамбаев ҳақида ва у бошқарга олти йил тўғрисида ўз фикрларини айтган. Унинг айтишича, 2010-йилдаги инқилобдан кейин ўзи ҳукуматни Атамбаевга ўтказиб берган, бироқ у бу ҳақда унутиб қўйган.
Отунбаева президентни «қоралаб» ва у билан «тортишмаслигини» билдирди.
«Бироқ амалга оширган ишларнинг барчасини умуман йўқ қилиб, “фақатгина мен борман тарихда” дегани катта адашмовчилик! Мен айтишмайин дедим. […] Биз турли томонларда бўлиб қолдик. Бир сафдошимиз турмада. Мен экс-президент қатори Мустақиллик кунига чақирилмайман. Бунинг барчасига тарихда алоҳида баҳо берилади деб ўйлайман», — деб айтган собиқ президент.
Отунбаева ва Атамбаевнинг муносабати собиқ президент конституциявий ислоҳотга қарши чиққандан кейин бузилган.
Атамбаев ўзининг 2016-йилдаги Мустақиллик кунини нишонлаш вақтидаги табрик сўзида 2010-йилдаги муваққат ҳукуматнинг иши билан Отунбаевани танқид қилган.
«Улар президентга туҳмат қилишдан чарчаймайди, бироқ улар [вақтли ҳукумат аъзолари] ҳукуматни узурпациялоо каби барча айблов ва жиноятлар бўйича мени айблашади. Бу туҳматлар кампаниясининг апофеози Отунбаева, Омурбек Текебаев раҳбарлигидаги муваққат ҳукумат аъзоларини [Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши] элга мурожаати бўлиб қолди», — деган Атамбаев.
Вақтли ҳукумат аъзоларининг мурожаатини Атамбаев «туҳмат» деб атаган. У Конституцияни ўзгартириш керак, сабаби унда «авторитар тизимга олиб борувчи мина яширинган» деб билдирган.
Президентнинг сўзини саҳнада тинглаб ўтирган Отунбаева Атамбаевнинг гапини охиригача эшитмай маросимни ташлаб кетган.
Конституцияга ўзгартиришлар 2016-йилнинг 16-декабрида бўлиб, референдумдан кейин қабул қилинган.
Роза Отунбаева муваққат ҳукуматни 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин бошқарувга киришган, кейин муваққат президент бўлиб қолган. У 2011-йилдаги президент сайловидан кейин президентнинг вазифаларини Атамбаевга ўтказиб берган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева