Стивен Сигал Сапар Исаковни прмеьер-минстрлик лавозими билан қутлади

650

Америкалик актер Стивен Сигал Сапар Исаковни ҳукумат раҳбари лавозимига тайинланиши билан қутлади. Унинг айтишича, Исаков Қирғизистоннинг «ёрқин келажакка» олиб келади. Сигал «ўзининг укасига» барча яхшиликларни тилади.

Сигал Исаковни ўзининг Фейсбук саҳифасида табриклаган.

«Яхши янгилик — мени қимматли дўстим Сапар Исаков Қирғизистон премьер-министри бўлди. Мен ишонаманки унинг ақли билан меҳнати Қирғизистонни буюк ўлка қилади [...] Мен ўзимни акам Сапар Исаковга барча яхшиликларни тилайман! Қирғизистоннинг келажаги буюк!» — деб ёзган актер.

Шунингдек актер 2016-йили Қирғизистонда ўтган жаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этганидан жуда хурсандилигини ёзган. Сигалнинг айтишича, у «ўзини ўз уйидагидай ҳис қилган» ва Қирғизистонга яна келишга тайёр.

Актерни жаҳон кўчманчилар ўйинига президент Алмазбек Атамбаев чақириб, Сигал ўйиннинг очилиш маросимида иштирок этган. Актер қирғизларни бир неча марта «кўчманчи оғаларим» деб атаган, сабаби унинг отаси бурят, онаси америкалик ҳинду бўлган.

Шунингдек Сигални Қирғизистонда айкидо бўйича бош нускоочусу қилиб тайинлашган.

Сапар Исаковни 25-августда собиқ министрлар кабинетининг раҳбари Сооронбай Жээнбеков сайлов сабабли хизматдан кетганидан сўнг премьер-министр қилиб тайинлашган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева