Ўш милицияси Суриядаги уруш ҳаракатларига қатнашган 20 ёшдаги болани ушлаганини билдирди. Қўлга олинган боланинг уйи тинтув қилинганда милионерлар флешкада йиғилган «экстремистик руҳдаги» материалларни ва дискларни топишган.
Ўш ИИБнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 20 ёшли бола 2016-йили Сурияга кетган. Тергов версияси бўйича, ёш йигит «Жамаат Таухид вал-Жихад» террористик гуруҳининг қаторига кирган. Сурия ҳарбийларига қарши уруш ҳаракатларида иштирок этган йигит ўзини Мустафо деб атаган.
У Қирғизистонга 2017-йилнинг июнь ойида қайтиб келганда бир ойдан кейин қўлга олинган. Унинг уйида тинтув олиб борилган вақтда «экстремистик» мазмундаги рақамли материаллар билан ўқ отувчи қурол топилган.
«Унинг хонасидан компьютер топилган, унинг ёрдами билан у террористик гуруҳ билан алоқага чиқиб турган, шунингдек турк рақамли сим карта, экстремистик руҳдаги материаллар ёзилган 32 диск ва флеш карта, ҳаммомдаги кир ювиш машинаси ортидан ИЖ-58 русумдаги 20-калибрли чолок милтиқ топилган», — деб айтилади ИИБнинг маълумотида.
Қўлга олинган бола вақтинча сақлаш изоляторига қамалди. Милиция «Қуролни ноқонуний тайёрлаш ва таъмирлаш» моддасига кўра жиноий иш қўзғади.
Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодексига кўра, бошқа ўлка ҳудудида қуролли ҳужумларга қатнашгани учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.
ИИМнинг маълумоти бўйича, Сурия ҳудудида Ислом давлатининг ва бошқа террористик гуруҳларнинг қаторида 500га яқин қирғиз фуқаролари урушларда қатнашмоқда.
Муаллиф: Рустам Халимов
Сурат: Flickr