Шавкат Мирзиёев илк бор Қирғизистонга келмоқда

853

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6-сентябрда Қирғизистонга биринчи марта иш сафари билан келади. Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларини муҳокама қиладиган мавзуларидан бири чегара масаласи бўлади.

Мирзиёевнинг Қирғизистонга сафари бўйича икки ўлка премьер-министрларининг, Сапар Исаков ва Абдулла Ариповнинг телефон сўзлашувларидан кейин маълум бўлди.

Мирзиёев билан Атамбаев қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш ва демаркация қилишни муҳокама қилиши кутилмоқда, шунингдек Андижон — Ўш — Эркечтам темир йўлини қуриш масаласини сўзлашишади.

Август ойининг ўртасида Атамбаевни Ўзбекистонга бориши маълум бўлган, бироқ қачон бориши маълум қилинмаган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган биринчи сафари. Бу вақтгача Алмазбек Атамбаев ва Мирзиёев 2016-йилнинг 24-декабрида Қирғизистонла учрашишган.

Ўша вақтда президент аппаратининг ташқи сиёсат бўйича раҳбарининг ўринбосари бўлган Сапар Исаковнинг айтишича, Атамбаев Мирзиеев президент бўлиб сайлангандан бери Ўзбекистонга келган биринчи чет ўлкалик президент бўлган.

Унда Атамбаев икки ўлканинг «алоқасини яхшилашга эътибор қаратиб, кераксиз чекловларни бекор қилиш зарурлигини» билдирган.

Учрашув давомида Мирзиёев ўлкалар «савдо-сотиқ масалалари билан товар айланишини ўстириш» кераклигини маълум қилган.

«Мана шу ойда (Ислом Каримов вафотидан кейин) сизлардан делегация бизга келган, бизнинг делегация сизларга борган, бизни икки элнинг ўртасида жуда кўп яхши нарсалар бўлди. Улар бу нарсани кўпдан бери кутишган», — деб айтган Мирзиёев.

Учрашув натижасида Мирзиёевнинг ўзи Атамбаевни аэропортгача кузатиб борган.

Чегара бўйича сўзлашувлар

Йиллар оралиғида Қирғизитон ва Ўзбекистон чегара ва гидроэнергетик ресурс масалалари бўйича ночор муносабатда бўлишган.

Қирғиз-ўзбек чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича сўзлашувлар Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов вафотидан кейин Мирзиёевни ҳукуматга келиши билан жонлана бошлаган.

Сўнги йиллари Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларни аниқлаш масалалари бўйича бир қанча учрашувларни ўтказишган, бундан ташқари икки ўлканинг ҳукумати бир-бирига делегациялар сафарини таўкил қилишган.

Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасидаги 58 ҳудудда 300 чақирим ер аниқланмаган. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1370 чақиримни ташкил қилади.

Давлатлар орасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқитарқагандан бери хал қилинмайди, сабаби Марказий Осиёдаги ўлкалар ерларни аниқлаш учун турли ҳужжатлар билан хариталарни таклиф қилишади.

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ерлари Фарғона воҳасига яқин бўлиб, ўлкалар ўртасида қийин чегара тизими бор. Сабаби бир-бирининг ҳудудида жойлашган анклавлар вазиятни оғирлаштиради.

Чегаранинг келишилмаган жойларида икки ўлканинг фуқаролари ўртасида кўп марта келишмовчиликлар юзага келган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Султан Досалиев