МСК Жээнбековни президентликка номзод қатори рўйхатга олди

597

Марказий сайлов комиссияси премьер-министр Сооронбай Жээнбековни ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан (КСДП) президентликка номзод қатори қабул қилди. 

Жээнбеков МСКнинг 21-августда ўтган мажлисида рўйхатдан ўтди.

МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова комиссиянинг бошва аъзолари Жээнбеков номзодлигини умумий турда қабул қилгандан сўнг унга номзодлик гувоҳномасини топширди.

«Кўплаган сафдошларим хизматни топширмай, сайлов тугагунча ваколатларни топшириб туришга кўндиришга ҳаракат қилишди. Мен бунинг барчасини ўйлаб кўриб, ўлка президентлиги учун хзматдан кетиш бўйича ариза ёзишга қарор қилдим. Президентимиз қўллаб, мен президентликка номзод қатори бир хил шартларда сайловда иштирок этаман», — деди Жээнбеков.

Унинг қўшимча қилишича, президент унинг хизматдан кетиши тўғрисидаги аризасига қачон имзо қўйишини билмайди. Президент Алмазбек Атамбаев Жээнбеков аризасини 21-августда тушдан сўнг қабул қилиши мумкин — премьер-министрнинг айтишича, у мана шу вақтда президент билан учрашмоқчи.

Шунингдек Жээнбеков кейинги премьер-министр ким бўлишини ҳам билмаслигини қўшимча қилди. Аввалроқ қирғиз ОАВлари ўз манбааларига таяниб, ҳукумат раҳбари ҳозирги президент администрациясининг раҳбари Сапар Исаков бўлиши эҳтимоллигини ёзишган.

Сооронбай Жээнбеков — ҳукуматнинг КСДПдан олдинда бўладиган президентлик сайловида иштирок этадиган номзод.

Жээнбековнинг номзодлиги партиянинг 15-июлда ўтган қурилтойида кўрсатилган. Атамбаев ҳам уни «ростгўй киши» деб атаб, Қирғизистон учун «яхши танлов» бўлишини билдирган.

«Бу ўлка учун яхши танлов бўлади. У жуда тартибли, ҳақиқатгўй киши. Мени фикримча, у ўлкадаги адолатли жамият тузишга йўналтирилган оқимни давом эттириб кета олади», — деган президент.

Жээнбековни президентликка кўрсатилиши бошқа номзодлар томонидан айтилган танқидларга сабаб бўлди. Масалан, собиқ премьер-министр Темир Сариев уни тарғибот ишларини олиб боришда «лавозимдан фойдаланиш» бўйича айблаган.

Сариев Жээнбековни КТРК эфирида уч ҳафта ичида 127 марта пайдо бўлганини ҳисоблаб чиққан. Бироқ МСК премьер-министр томонидан тарғибот олиб бориш белгиларини топмаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов