Қирғизистонлик спортчи аёл биринчи марта "Темир одам" марафонини босиб ўтди

632

Қирғиз триатлончиси Юлия Фернас Данияда ўтган «Темир одам» марафонида маррага муваффақиятли етган. Фернас мазкур марафонни босиб ўтган биринчи қирғизистонлик аёл бўлиб ҳисобланади.

Спортчи 226 чақиримни ташкил қилган марафонни 12,5 соатда босиб ўтган. Бу «Темир одам» марафонининг Қирғизистондан борган спортчи аёлнинг биринчи марта маррага етиши.

Бу марафонда спортчи қуйидаги йўналишларда беллашди:

  • 3,8 чақирим сувда сузиш
  • 180 чақирим велеосипед мусобақаси
  • 42 чақиримга югуриш

«Фернас Қирғизистондан марррага етган биринчи аёл. Бу вақтгача барча марафон талабларини тўрт Қирғизистондан борган эркак спортчиларгина бажара олган», — деб билдиришди Қирғизистоннинг триатлон бўйича федерациясида.

Мусобақа Данияда бўлиб ўтди. Сувда сузиш Копенгагендан узоқ бўлмаган денгиз кўрфазида бўлди, югуриш ва велосипед билан мусобақа шаҳарнинг ўзида ва унинг атрофида бўлиб ўтди.

Бу вақтгача марафондан қирғизистонлик Рамазан Каяев, Канат Келсинбеков, Данияр Оморов ва Чингиз Алканов ўтган.

«Темир одам» (Ironman) — узоқ масофага бўлган триатлон бўйича ҳар йили ўтувчи мусобақа.

Мусобақа тинимсиз давом этган уч босқичдан иборат: сувда сузиш, кейин велосипед билан юриб, охирида марафон югуриши.

Ironman мусобақасига куп куч талаб қилингани сабабли дунёдаги энг оғир бир кунлик мусобақаларнинг бири деб ҳисоблашади.

Биринчи марта бундай беллашувлар 1978-йили Гавайида ўтказилган.

Муаллиф: Метинг Жумагулов