ЦУМда бомба борлиги эҳтимолини билдирган кишининг шахси аниқланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғалади.
Тезкор текширув ходимлари ЦУМда бомба қўйилгани тўғрисида телефон орқали ёлғон маълумот айтган кишини топишди. Бу ҳақда МХДҚдан билдиришди.
«Тезкор текширув чоралари натижасида ёлғон чақирув қилган 1973-йили туғилган С.Т. номли қирғиз фуқароси эканлиги аниқланди», — деб маълум қилишди матбуот хизматидан.
Ишнинг материаллари МХДҚнинг бош тергов бошқармасига жиноий иш қўзғаш учун ўтказиб берилди.
Номаълум киши 20-август куни кундузи ИИМнинг навбатчилик бўлимига ЦУМда бомба қўйилганини билдирган. Бино қуршовга олиниб, ичидаги одамлар ташқарига чиқарилган.
Бомбанни қидириш ишларини МХДҚнинг зарарсизлантириш ходимлари олиб боришди. Ҳуқуқ ҳимоячилари портловчи модда топишмаган. ИИМга келган телефон қўнғироғи ёлғон деб топилган.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Сурат: Максат Элебесов, «Спутник»