Тўққиз ёшли Қоракўллик Надянинг воқеаси ижитмоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлгандан кейин кўзига протез қўйилди. Чап кўзи йўқ кичкина қиз бозорларда садақа сўраб, ўзига протез қўйдиришга пул тўплашга ҳаракат қилган.
Надянинг онаси Ольга Киселева «Кактус» нашрига ташкилотнинг номи яширин қолишини истаган бир компания қизига протез қўйишга рози бўлганини айтди.
«Бизга ёрдам берган кишиларга раҳмат. Менга қўнғироқ қилиб протездан ёрдам беришга тайёрмиз деб айтишганда мен уйга югуриб кириб, дарров кийимларни йиғиб Бишкекка жўнадик», — деди Киселева.
Унинг айтишича, бишкеклик врачлар бу вақтгача бозорларга тиланчилик билан протезга пул тўплаётган қизига иккинчи мартада протез қўйишган.
Надя туғма глаукома билан туғилган. Бундан ташқари бир нечта муваффақиятсиз операциялардан кейин врачлар унинг чап кўзини олишга мажбур бўлишган, шунинг учун Надя ўзининг тенгдошларидан уялиб, мактаб бошлангунча протез қўйдириш учун пул тўплашга шошилган.
«Врач агар мен йиқилиб ёки протезни тушириб қўйсам, у синиб қайта бошқасини қўйиш кераклигини туўунтирди. Қолаверса синган протезни кўрсатишди. Бироқ мен эҳтиёт қиламан», — деб ваъад берди Надя.
Операцияга умумий 21 минг сом талаб қилинган, бироқ Надянинг оиласи бу суммани тополмайди.
Надянинг кўзига протез қўйдириш учун Қоракўл бозорларининг бирига садақа сўраб юрган расмларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан икки кун аввал журналистлар олишган.
Воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлгани туфайли тез орада протез қўйиш имкони бўлди.
«Мен кўз ёшимни тўхтатолмаяпман. Врач билан протез танлаётган вақтда мен кабинетдан чиқиб кетдим, сабаби кўзимда ёш айланди. Мен болага яхши бўлишини биламан, ўнг кўзига куч келмайди», — деб севинди Надянинг онаси.
Муаллиф: Айдай Эркебаева