Сайлов-2017: МСК Текебаев тўплаган имзоларни қабул қилмади

759

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод Омурбек Текебаевни қўллаш учун йиғилган 38 минг имзони яроқсиз деб топди, сабаби имзолар қўйилган қоғозлар сиёсатчининг сайлов фондидан молияланмагани сабаб бўлган.     

МСКнинг ишчи гуруҳи Текебаевнинг қўллови учун йиғилган имзоларни қабул қилишдан бош тортди, сабаби улар сиёсатчининг ўз чўнтагидан молияланган.

«МСКнинг қоидаси сайлов фондидан имзолар қўйиладиган қоғозлар тайёр бўлмай йиғилган барча имзолар яроқсиз деб топилади деган пункт бор. Бу нарса имзолар қўйилган қоғозларнинг яроқсиз деб топилгани сабаб бўлди», — деб билдирди МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева.

имзоларни қабул қилиш қарори бўйича йиғинда Текебаевнинг молия масалалари бўйича вакили бўлмаган, у МСКга юзага келган вазиятни тушунтириб бера олмаган.

Бироқ залда ўтирган сиёсатчининг вакили Алмаз Таалайбеков жамоа биринчи навбатда имзолар йиғишни кўзлаб, кейинчалик фонднинг маблағини «тўлдириб» қўймоқчи деди.

Текебаевнинг иши

Мухолифатчи Омурбек Текебаев президент сайловида асосий номзодларнинг бири. Яқинда Бишкекнинг Биринчи май район суди Текебавни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганлиги учун мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган.

Бироқ сиёсатчи берилган муддатнинг 4,5 йилинигина қамоқда ўтказади. Суд БМТнинг инсон ҳуқуқлври бўйича декларациясини қабул қилганига 65 йил бўлгани муносабати билан Текебаевга нисбатан амнистия қўллаган.

Текебаев ўзига қарши ишни «сиёсий сифат» деб ҳисоблайди. Текебев қамоққа олингунча ҳукуматнинг энг асосий танқидчиларидан бири бўлган, кўпчилик ҳолларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов