Беш машина иштирокидаги йўл ҳалокати Айтматов ва Горький кўчаларининг кесилишида содир бўлди. Тез ёрдам хизматининг билдиришича, икки киши воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган.
Йўл ҳалокати 18-август куни тахминан эрталабки соат олтилар атрофида бўлиб, Бишкекнинг марказида беш автомашина тўқнашган. Ҳалокат сабабли такси ҳайдовчиси билан «Мазда» русумидаги машинанинг йўловчиси қурбон бўлган.
«Бир киши маст ҳолатда бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, у йўл ҳалокатига сабабчи бўлган. Уни милиция олиб кетди. Қолган йўловчилар касалхонага ётишдан бош тортишди. Улар енгил тан жароҳати олишган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди», — деб ёзади 24.kg тез ёрдам станциясига иқтибос қилиб.
Патрул милициясининг матбуот котиби Медер Шабданов воқеа сабаблари аниқланаётганини билдирди.
Муаллиф: Александра Титова
Видео: Жылдызбек Керимбаев