Жээнбеков «ЮқориТехнологиялар Парки»нинг очилиши бўйича меҳнатни ўзига ўтказиб олгани учун танқид қилинди

604

«Юқори Технологиялар Парки»нинг ташкилотчиларидан бири Эрмек Ниязов премьер-министр паркини пайдо бўлиши ва асосланишини ўзига ҳисобига ўтказиб олиши тўғри эмаслигини ёзган. Унинг айтишича, Жээнбековни марказнинг очилишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

Премьер-министр 11-августда ёшлар билан учрашувида «Юқори Технологиялар Парки» ишга кирганини билдирган. Унинг айтишича, ёш тадбиркорлар марказининг ривожланишига фаол иштирок этишади.

«Мен бизнинг ёш тадбиркорларимиз билан биргаликда ҳозирда муваффақиятли ишлай бошлаган "Юқори Технологиялар Парки" лойиҳасини ишга тушираётганимиздан хурсандман», — деди Жээнбеков.

Тадбиркор Эрмек Ниязов премьер-министрнинг билдирувига эътибор қаратиб Жээнбековни ёлғончиликда айблаган. Унинг айтишига кўра, премьер-министрнинг марказни ишга киришига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига Жээнбеков ҳукуматнинг номидан сўзлаганини билдиришди.

«Биз постни кўргандан кейин биз инстаграмдаги видеони кўриб чиқдик. Видеода премьер-министр ҳукумат билан ёшлар биргалишиб, биз  [ҳукумат] лойиҳани амалга оширдик», — деб айтишди министрликнинг матбуот хизматиан.

Ниязов Kloop.kgга берган интервьюсида Жээнбеков «Парк»нинг очилишига иштирок этмаганини тасдиқлади.

«Премьер-министр тузилиши билан бошқарувига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айта оламан. Ҳукуматнинг IT-лойиҳалари йўқ, бироқ "Адолатли жамият" номли лойиҳаси бор. Шунга улар ҳаммасини қўшишмоқда», — деди у.

Эрмек Ниязов 2013-2015-йиллар оралиғида «Кыргызтелеком»нинг вице-президентлик лавозимини эгаллаган. Шунингдек у «Республика Ата Журт» партияси номидан 2016-йилнинг ноябрида шаҳар кенгашига номзодини қўйган.

«Юқори Технологиялар Парки» 2013-йили ташкил қилинган, у дастурлар билан таъминлаш маркази ҳисобланади. Марказ шартига кўра, уларнинг 80% хизматидан кам бўлмаслиги ҳисобга олинса, у халқаро компаниялар билан маҳаллий тадбиркорлар унинг резиденти бўла олишади.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева