Суд аёлни зўрлаган такси ҳайдовчисига чиқарган ҳукмини 3 йилдан 8 йилга узайтирди

615

Иссиқкўл район суди беш ёшдаги боланинг кўз олдида йўловчини зўрлаган такси ҳайдовчисига чиқарган ҳукмни кучайтирди. Унга қарши чиқарилган уч йилнинг ўрнига саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилди.

Суд 15-августда такси ҳайдовчисига нисбатан берилган вақтни узайтирган ҳукм чиқарди, шунингдек жиноятчи жабрланувчига 100 минг сом миқдорида маънавий зарар ўрнини тўлдириш мажбурияти юкланди.

Жорий йилнинг январида Тон район суди жиноятчини уч йил озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган. Унда жазони енгиллаштирувчи сабаб қатори такситнинг болалари бўлгани билан бу вақтгача судланмагани асос бўлган.

Суднинг бу қарори жамоатчиликда норозиликка сабаб бўлди. Жабрланган аёлнинг адвокати суддан ишни қайта кўриб чиқишни ва айбланувчини саккиз йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни талаб қилган.

Адвокат зўрлаш жиноий ишга гувоҳ бўлган боланинг кўз ўнгида бўлиб, унга хавф солганини айтган. ҚР жиноят ва жазо кодексига кўра, зўрлаш учун энг камида 5 йил озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Зўрлаш жабрланган аёл беш ёшдаги боласи билан Балиқчи шаҳридан Бишкекка кетаётганда 2016-йилнинг 29-июлида бўлган. Жабрланувчи аёлнинг айтишича, у таксига ўтириб шаҳар марказига етказиб қўйишни илтимос қилган, бироқ ҳайдовчи йўналишни ўзгартириб, уни ва боласини тоғ томонга олиб кетган.

Шаҳар четида таксист машинасини тўхтатиб, аёлни куч билан жар томонга судраган ва ўша ерда жиноятни амалга оширган.

«У мени кийимларимни ечиб мажбурлади. Мени беш ёшдаги болам буларни ҳаммасини кўриб, машина ичида қичқирди. Шундан сўнг боламни ҳам машинадан тушириб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилсам ўлдиришини айтиб қўрқитиб кетди», — деган у.

Жабрланган аёл зудлик билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилиб, жиноятчи эса эртаси куни қўлга олинган. У тергов вақтида  қўлга олинган кишининг қариндошлари уни сотиб олишга ҳаракат қилиб, милициядан аризани қайтариб олишни илтимос қилишганини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева