Норин вилоятининг Эмгекчил қишлоғининг аҳолиси спиртли ичимларнинг барини йўқ қилишди. Маҳаллий фаоллар спиртли ичимликлар кўплаган кўнгилсизликларга сабаб бўлгани боис, уларнинг сотилишини тўлалигича тўхтатишни режалаштирмоқда.
Ёшлар ташкилотининг вакили Жанибек Сопиевнинг «Азаттык» радиосига билдиришича, аҳоли қишлоқдаги барча спиртли ичимликларни сотиб олиш учун 400 минг сом йиғишган. Бундан ташқари магазин сотувчиларининг ўзлари 100 минг сомли спиртли ичимликни қўшган.
Унинг сўзига кўра, 11-12 август кунлари йиғилган ичимликлар қишлоқ четига олиб чиқиб, йўқ қилинган.
Сотувчилар қайта спиртли ичимлик сотмасликка ваъда беришган, лекин агар уларнинг сотгани аниқланса, фаоллар бунга чаора кўришга мажбур бўладилар.
Эмгекчил қишлоғида тўрт минг киши яшайди ва 10 магазин фаолият кўрсатади.
Бу маҳаллий аҳолининг биринчи бор спиртли ичимлик истеъмолидан ўз хоҳиши билан рад қилиши эмас. Бундан ташқари бу каби тадбирларга диний ходимлар ҳам тез-тез қатнашиб туради.
Аввалроқ Ўш шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев қишлоқ аҳолсини “тинчлик” ва “тозалик” учун спиртли ичимликлардан воз кечишга даъват этган эди.
Баткен вилоятининг Марказ ва Майдон қишлоқ ҳукуматининг имомлари дўконларни айланиб, аҳолини спиртли ичимликларни сотишга чек қўйишга ташвиқ қилишган.
Қирғизистоннинг бош муфтийси Максат ҳожи Токтомушев имомларнинг харакатини танқид қилган.
«Спиртли ичимликнинг зарар экани азалдан маълум. Ҳамма одамлар буни билади. Лекин, бу ишни зўрлик билан тақиқлаш ёки шишаларни синдириш орқали эмас, инсонларни шаробнинг зиёнини тақво билан ташвиқ қилинса, бу одамларнинг юрагига етиб боради, қалбан хис қилади», — дейди у.
В июле этого годав 13 сёлах Ошской области активисты уничтожили весь алкоголь на прилавках магазинов и запретили его употребление после того, как пьяный сельчанин убил свою жену.
Қирғизистонда спиртли ичимликларни вояга етмаганларга сотишдан ташқари бошқа расмий тақиқ йўқ. Шунингдек 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни сотиш ҳам тақиқланган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева