Жээнбеков МСКга имзоларни топширди, энди премьер-министрлик ваколатларини ўтказиши керак

748

Ҳукумат раҳбари ва президентликка номзод Сооронбай Жээнбеков ўзининг тарафдорларидан қўллови учун йиғилган 50 минг имзони марказий сайлов комиссиясига топширди. Энди МСК тўпланган имзоларни асл нусхасини текширгандан кейин, Жээнбековни президентликка номзод қатори рўйхатга олади, бундан ташқари у премьер-министрлик ваколатларини ўтказиб бериши керак бўлади.

МСКнинг матбуот хизматидан билдиришича, ҳозирдаги премьер министр ўз тарафдорларидан 50 минг имзони топширган.

Номзоднинг мухтор вакили Жилдиз Сманбаеванинг айтишича, Сооронбай Жээнбековнинг қўлловига 100 мингдан ортиқ имзо йиғилган.

Бироқ, комиссиянинг «зиқ вақтини» олмаслик мақсадида МСКнинг таклифи бўйича улар 50 минг имзони топширишган.

Ишчи гуруҳ 10 кун ичида топширилган имзоларни асл нусхасини текшириб чиқади.

Шундан сўнг Жээнбеков расмий турда президентликка номзод бўлиб рўйхатдан ўта олади ва ҳукуматнинг ваколатларини тоаширишга мажбур бўлади.

Сурат: Сабир Аильчиев

КСДП раисининг биринчи ўринбосари Фарид Ниязов 15-июлда ўтган партия съездидан сўнг Жээнбековнинг олдида ҳозир ҳукуматдан кетиш ёки хизматни вақтинча тўхтатиш бўйича танлов турганини билдирган.

Жээнбеков президентлик сайлови вақтида вақтинча премьер-министрлик ваколатларини тўхтата олади. Агар у президентлик лавозимига сайланмай қолса, у ҳукумат раҳбари лавозимини қайтариб олади.

Премьер-министр ваколатларини тўхтатган вақтда унинг ўрнига ҳукумат раҳбари вазифасини бажаришга биринчи вице-премьер министр Мухамметкалий Абулгазиев киришади.

Ҳозирда МСКга беш президентликка номзод имзоларни топширди. Улар собиқ ҳукумат раҳбарлари Темир Сариев ва Омурбек Бабанов, муҳолифатчи Омурбек Текебаев, депутат Бакит Торобаев ва Сооронбай Жээнбеков.

Муаллиф: Айдай Эркебаева