Миср: Икки поезд тўқнашиб, 30 киши ҳалок бўлди

986

Миср шимолида қарама-қарши келаётган йўловчи поезди тўқнашди. Оқибатда камида 36 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ йўловчи жабрланди.

Маҳаллий ОАВ тарқатган маълумотга кўра, поездлардан бири Миср пойтахти Қоҳирага, иккинчиси эса Порт-Саид шаҳрига кетаётган бўлган.

Тўқнашув натидасида 36 киши ҳалок бўлиб, 123 киши жароҳатланган. Жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган.

«Мен ўтирган поезд жуда тез ҳаракатланди. Кейинчалик қарасам полда ётибман. Биз вагондан чиққанда кўрдикки, кўплаган одамлар ерда ётарди», — деди жабрланувчилардан бири Моумен Юсуф.

Фото: Osama Nageb

Воқеа Александрия шаҳридан узоқ бўлмаган Хоршид районида юз берган. Авария сабаблари ўрганилмоқда.

 «Рейтер» агентлигининг хабар беришича, тўқнашувга темир йўл белгисининг силжиб кетиши сабаб бўлиши мумкин.

Бошқа таҳминга кўра, авария машинисининг хатоси туфайли юз берган.

Шунингдек, фожеага поездлардан бирига нотўғри сигнал берган темирйўл станциясининг ходимлари айбдор бўлиш эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда.

Бу охирги тўрт йил ичида Мисрдаги энг йирик темирйўлда юз берган авария.

2013 йили йўловчи поезд автобус билан тўқнашиб, оқибатда 27 киши ҳалок бўлган эди.

Муаллиф: Метин Жумагулов