Уч қирғизистонлик терракт уюштириш бўйича судланди

772

Суд уч қирғизистонликни экстремизмга боғлиқ модда бўйича 12-15-йилгача судлайди. Махусус хизматнинг версияси бўйича судланганлар Қирғизистон ҳудудига терракт уюштиришни режалаштиришган.

Боткен вилояти суди қирғизистонликни 12-15-йилгача кучайтирилган тартибда қамаш ҳукмини чиқарди.

Суд уларни «Қароқчиликка тайёрланиш», «Ёлланмачилик», «Ўқ отувчи қуролларни ноқонуний сотиб олиш, ўтказиб бериш ва сақлаш»,  «Қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш» ва «Миллий, рассалик, диний низони қўзғатиш» моддалари бўйича айбдор деб топди.

Махсус хизмат версияси бўйича судланганлар Ислом давлати террористик ташкилоти қаторига кириб, Сурия ва Эронда ҳарбий тайёргарликдан ўтишгандан сўнг Қирғизистонда бир нечта террактларни уюштиришга юборилган.

Терговчилар судланганлардан Калашников автоматини, граната, турли калибрдаги қурол-яроқларни, алоқа воситалари билан террористик ва экстремистик руҳдаги китобларни топишган.

Қирғизистонда террактларни уюштириш учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки 18-20-йилгача қамаш жазоси қаралган.

Расмий маълумотларга кўра, Сурия билан Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда 500га яқин қирғизистонлик иштирок этмоқда. Қирғизистон турмаларида экстремизм ва терроризм бўйича 185 киши жазо олмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева