Давлат кадр хизмати министрларни ва уларнинг қариндошларининг мулклари ва даромадлари бўйича маълумотни ошкор қилди. Улар нималарга эгалик қилишади?
Декларациядаги маълумотга кўра, энг бадавлат амалдор транспорт министри Жамшитбек Калилов. 2016-йилда у 1,5 миллион сом топган.
Ҳукуматнинг энг камбағал аъзоси қишлоқ хўжалиги министри Нурбек Мурашев. Мурашев 2016-йилда 50 минг сом топган, бироқ бу унинг лавозимни эгаллаган йилнинг ноябрь ойида киришгани билан тушунтирилади.
Министрлар даромади бўйича батафсил рўйхат:
Жамшитбек Калилов (транспорт министри)
Ҳукуматнинг барча аъзаолари орасида Калилов энг кўп 1,5 миллион сом даромад топган. Маошидан ташқари у майдони 260 квадрат метрни ташкил қилган қурилиш билан 350 квадрат метрни эгаллаган пионер-лагерга эгалик қилади. Унинг яқин қариндошининг даромади 520 минг сомни ташкил қилган.
Гулмира Кудайбердиева (маориф министри)
Министрнинг 2016-йилдаги бир йиллик даромади 1,1 миллион сом. Кудайбердиеванинг майдони 93 квадрат метрни ташкил қилган ягона уйи бор.
Уран Ахметов (юстиция министри)
Министр Ахметовнинг даромади фан ва маориф министриники билан бир хил 1,1 миллион сомни ташкил қилган, унинг ичида 993 минг соми стипендия. Амалдорнинг яқин қариндоши 340 минг сом насия олган ва 2003-йили чиқарилган «Мерседес-Бенц» русумидаги машинаси бор.
Эрлан Абдилдаев (ташқи ишлар министри)
Министр Абдылдаевнинг 2016-йилдаги бир йиллик даромади 1 миллион сомдан бир оз кўпроқ. У 164 квадрат метрни ташкил қилган уйга ва шаҳар четида майдони 600 квадрат метрни ташкил қилган уйга эгалик қилади. Абдилдаевнинг қариндошининг даромади 710 минг сомни ташкил қилиб, майдони 82 квадрат метр бўлган уйга эга.
Адилбек Касималиев (молия министри)
Адилбек Касималиев 2016-йили 998 минг сом даромад топган. Айни дамда унинг қариндошининг даромади 1 161 700 сомни тузган. Пуллар шахсий тадбиркорлик асосида топилган. Унинг яқин қариндоши майдони 216 квадрат метр уйга, сартарошхона, овқатланиш жойи ва умумий майдони 704 квадрат метрни ташкил қилган икки ерга эгалик қилади.
Арзибек Кожошев (иқтисод министри)
Иқтисод министри 820 минг сомдан бир оз кўпроқ пул топган. Бу пулнинг ичидан 100 минг сомни ўқитувчилик касби асосида ишлаб топган. Унга майдони 70 квадрат метрни ташкил қилган квартира тегишли. Унинг яқин қариндошининг даромади 2016-йили 367 минг сомни тузган. Бундан ташқари амалдорнинг қариндоши майдони 100 квадрат метрни ташкил қилган уй билан майдони 400 квадрат метр бўлган ерга эгалик қилади.
Таалайкүл Исакунова (ижтимоий ривожлантириш министри)
Министр Исакунованинг даромади 2016-йили 773 минг сом бўлган. Амалдорга умумий майдони 123 квадрат метр уй билан 18 квадрат метр автотўхташ жойи тегишли. У «Лексус GX 470» русумидаги машинага эгалик қилади. Министрнинг яқин қариндошининг даромади 860 минг сом бўлган. У шунингдек умумий 14 сотихни ташкил қилган 2 ер билан кўп йиллик кўчатлар экилган 10 сотих ерга ва «Лексус LX 570» русумидаги машинага эгалик қилади.
Кубатбек Боронов (фавқулотда ҳолатлар министри)
Фавқулотда ҳолатлар минстри Кубатбек Бороновнинг 2016-йилдаги даромади 729 минг сомни ташкил қилган. Унинг яқин қариндошининг даромади 483000 минг сомни тузиб чиқими 828 000 минг сомга кўп бўлган. Кўчмас мулк бўйича маълумот чиқмаган, лекин «Лексус RX400H» русумидаги автомобилга эгалик қилади.
Талантбек Батиралиев (соғлиқни сақлаш министри)
Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев 2016-йили 519 минг сомга яқин маблағ топган. Унга майдони 236 квадрат метр турар-жой тегишли. Яқин қариндошининг даромади ёзилмаган, бироқ унга майдони 118 квадрат метр квартира тегишли.
Туголбай Казаков (маданият министри)
Туголбай Казаков 433 минг сом миқдорида пул топган. Унга 0.05 гектар ер, майдони 48 квадрат метр уй ва шаҳар четидаги 6.8 сотих ер тугишли. Казаковнинг «Тойота Эстима» русумидаги машинаси бор.
Улан Исраилов (ички ишлар министри)
Ички ишлар министрининг даромади 78 минг сомдан бир оз кўпроқ бўлган. Сабаби у декларация топширишга бир ой қолганда ишга киришган. Шунингдек унинг даромади ёзиладиган жойда «яширин» деб белгиланган. Исраилов номига ҳеч қандай кўчмас мулк ёзилмаган, бундан ташқари яқин қариндоши тўғрисида маълумот кўрсатилмаган.
Нурбек Мурашев (қишлоқ хўжалиги министри)
Қишлоқ хўжалиги министри Нурбек Мурашевнинг бир йиллик даромади эуда кам. 2016-йили унинг даромади 50 минг сомни атшкил қилган. Мурашевнинг ўзи ва унинг яқин қариндоши ҳеч қандай кўчмас мулкка эгалик қилмайди. Мурашев 2016-йилнинг ноябрида хизматга киришган.
Муаллиф: Айдар Айдарова