Президентликка номзод Омурбек Бабановнинг штаби МСКга беш қирғиз матбуот нашрини ёлғончиликда айблаб, ариза билан мурожаат қилди.
Бабановнинг штабидан Kloop.kgга билдиришларича, улар МСКга беш қирғиз матбуот манбаасига қарши ариза билан мурожаат қилишган. Улар argument.kg, gezitter.org, chagylgan.kg, tikenek.org ва 24.kg.
Сайлов штаби ходимларининг айтишича, мазкур нашрларнинг мақолалари Бабановнинг шаънига таъсир қилади.
Аризага кўра, argument.kg билан gezitter.org нашрлари «Омурбек Бабанов давлат тил комиссиясини қанчага сотиб олган?» деган сарлавҳа билан мақола чиқарган. Бу мақолада номзодларнинг штаби жиноят қилишга айбловни кўради.
«Аниқроқ айтганда Бабановни давлат тил бўйича миллий комиссиянинг вакилларини ва давлат тилни қанчалик даражада билишини аниқлаган эксперт комиссия аъзоларини сотиб олишда айблашиб, амалда жазога тортилувчи жиноят қилганлиги бўйича айблашган», — деб айтилади аризада.
Президентликка номзодларнинг вакили Эрик Ирискулбековнинг айтишича, мақола Бабановнинг номуси ва шаънига салбий таъсир қилади. Шунингдек, Ирискулбеков мақола ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва сайловчиларнинг муносабатига таъсир қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Бабановнинг вакиллари chagylgan.kg ва tikenek.org сайтларига арзланишган, сабаби улар ҳам мана шундай «Қурдистон ишчилар партияси Бабановни молиялаши мумкинми?» деган сарлавҳа билан мақола чиқаришган.
Номзоднинг штаби бу мақола экстремизмга нисбатан текширилиши кераклигини ҳисоблайди, сабаби уларнинг фикрида «маълумот ўзига ижтимоий, рассалык, миллий низоларни ва Бабановга нисбатан қаршиликка чақиришни олади».
Штаб ходимлари МСКни маълумотни ёлғон деб топиб, argument.kg, gezitter.org, chagylgan.kg, tikenek.org нашрларининг мақолаларини ўчиришни ва бекор қилишни илтимос қилишмоқда.
Шундан сўнг номзодларнинг штаби мазкур тўрт сайтнинг ходимларини ёлғон маълумот тарқатганликлари бўйича жавобгарликка тортиш мақсадида аризаларни прокуратурага ўтказиб беришни истайди.
Бешинчи ариза 24.kg нашрига тегишли. Бу мақолада президентликка бошқа номзод ва собиқ ҳақиқатчи Турсунбек Акун Бабановни ўзининг қўлловига имзоларни сотиб олмоқда деб айблаган.
Штаб вакиллари Акуннинг билдирувини ҳам ёлғон деб ҳисоблаб, маълумотни ўчиришни талаб қилишган.
Бабановнинг вакиллари МСК Акунни ўз билдируви учун жавобгарликка тортади деб умид қилади.
МСКда Kloop.kg мухбирларига ҳозирча бу ариза бўйича изоҳ беролмаймиз деб айтишган, сабаби биринчи навбатда ишчи гуруҳ бу аризани кўриб чиқиши кераклигини билдирган.
Муаллиф: Александра Титова