Иссиқкўл: Милиция «Алтин-Кол» пансионатида муштлашув уюштирган шахсни изламоқда

653

Кара-Ой қишлоғининг «Алтин-Кол» пансионати соҳилидаги муштлашув дам олаётган киши чодирларни ижарага берган 9 ёшдаги болани ургандан сўнг бошланган. Дам олаётган киши маҳаллий яшовчилар томонидан калтакланиб, милиция муштлашувни бошлаган кишини қидирмоқда.

Иссиқкўл вилоятининг ИИМ версияси бўйича, «Алтин-Кол» пансионати соҳилидаги муштлашув Кара-Ой қишлоғининг маҳаллий турғуни бошлаган.

«Муштлашувни бошлаган Қара-Ой қишлоғининг 21 ёшдаги турғуни бўлган. Шу бола дам олаётган кишига қўл кўтара бошлаган. Унинг қочиб юргани маълум бўлди. Ҳуқуқ тартибот органлари унинг юрган жойини аниқлашди ва яқин орада қўлга олинади», — деб билдиришди мазкур муассасанинг матбуот хизматидан.

Милиция муштлаш факти бўйича жиноий иш қўзғади.

«Алтин-Кол» пансионати четида 28-июлда маҳаллий яшовчилар билан дам олаётган киши орасида муштлашув бўлган.

Воқеани кўрган гувоҳларнинг айтишича, дам олаётган киши 9 ёшдаги болани урган. Маҳаллий тўққиз ёшдаги бола кўл четида пешоб қилаётган болани кўриб, унинг отасига «боласининг тарбияси ночорлигини» айтиб огоҳлантириш берган.

Болани урганини кўрган маҳаллий яшовчилар дам олаётган кишини олдига келишганда, у ҳозир «кимгадир қўнғироқ қилиб, ҳаммангга кўрсатаман» деб қўрқита бошлаган.

Тўққиз ёшли боланинг онаси ариза билан милицияга мурожаат қилган. У ҳақиқатдан ҳам боласини калтаклашганини айтмоқда.

Воқеани кўрган бошқа гувоҳнинг айтишича, урушни тўққиз ёшли боланинг ўзи бошлаган.

Бу воқеа версияси бўйича дам олаётган киши болани урмасдан туртиб қўйган. Буни кўрган уч ёш бола тўққиз ёшлини ҳимоя қила бошлаган.

Калтакланган кишининг қизини қўзларига кўра, тўққиз ёшли бола можаронинг бошқа иштирокчилари билан бирга унинг отасининг бетига тепган.

Кейинчалик 42 ёшдаги Бишкекнинг яшовчиси милицияга мурожаат қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов