Президент Мирзиёев Қирғизистонда йўл халокатидан жабрланган ўзбекистонликлар учун самолёт жўнатди

647

Президент Шавкат Мирзиеёв Иссиқкўл вилоятида йўл ҳалокатида жабрланган ўзбекистонликларга ФҲМнинг самолётини жўнатди. Уларни Тошкентга олиб кетиб, касалхонага ётқизишган.

Иссиқкўлда йўл транспорт ҳалокатига учраган ўзбекистонликларни олиб кетган самолёт 5-август куни эрталаб Тошкентга қўнди.

Самолет қўнгандан кейин жабрланганларнинг бири 10 ёшдаги Игорь Орловни шаҳар касалхоналарнинг бирига жойлаштиришди.

Шифокорлар гуруҳидан иборат ФҲМнинг самолётини жабрланган ўзбек фуқароларини олиб кетишга президент Шавкат Мирзиеёвнинг шахсан ўзи юборган.

Ўзбекистоннинг фуқаролари 3-августда йўл ҳалокатига учрашган. Иссиқкўл вилоятининг Қизил-Ўрик қишлоғи яқинида ўзбек раққосларини олиб кетаётган кичик автобус билан енгил машина тўқнашган.

Ҳалокат натижасида 18 киши жабрланиб, ҳеч ким қурбон бўлмаган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг маълумотига кўра, Балиқчи шаҳар касалхонасига турли жароҳатлар билан 9 киши етказилган, уларнинг ичида 6 нафари ўсмир. Қолган жабрланувчиларга воқеа содир бўлган жойда ёрдам кўрсатилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов