ИДнинг вакиллари тожик харбий амири Гулмурод Халимовнинг ўлимини инкор этмоқда

734

Ислом давлатининг тожик аскарлари аудио ёзув олишган, унида ИДнинг ҳарбийларининг раҳбари Гулмурод Халимов тирик эканлиги айтилади. Шунингдек, улар Мосулни қўлдан чиқаришганларини айтиб, «бу охиргиси» эмас деб айтишади.

ИДнинг вакиллари Парвиз Саидрахмонов билан Тожиддин Назаров аудио хат эълон қилишган, хатда улар ИДнинг тарафдорларини Гулмурод Хакимовнинг ўлмига ишонмасликка ундашган.

Аудио хат 23-июль билан 3-августда ҳарбийларнинг сайтида пайдо бўлган. Аудио ёзув қачон ва қаерда ёзилгани номаълум.

Суҳбатнинг парчаларига қараганда, аудио ёзув Ироқ армияси Мосул шаҳрини бўшатгандан кейин ёзилган.

Саидрахмонов билан Назаров шаҳарни қўлдан кетганини тасдиқлаб, бироқ «бу охиргиси» эмас деб қўшимча қилишган.

Аввал маълум бўлишича, Гулмурод Хакимов сўнги ойларда Мосулда бўлиб, ҳаво ҳужумлари вақтида ўлдирилган.

Тожик ҳукумати унинг ўлимини расман тасдиқламаган.

Гулмурод Халимов ким?

Халимов Тожик милициясининг махсус тайёргарликдаги бўлимининг раҳбари, ИИМнинг олий академиясининг битирувчиси ва миллий гвардиянинг ҳарбий ходими бўлган.

Гулмурод Халимов 2015-йили Сурияга қочиб кетган.

Халимов 2015-йилнинг май ойида видео мурожаат қилиб, Тожик ҳукуматини «мусулмонларга босим» ўтказиш бўйича айблаб, ҳамюртларини «кофирларнинг эмас, Оллоҳнинг қули» бўлишга ундаган.

У Тожикистонга қайтиб келиб, бу ерда халифалик ўрнатишга ваъда берган. Халимовга халқаро қидирув эълон қилинган. Америка Қўшма Штатлари унинг юрган жойи тўғрисидаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллар мукофот ваъда қилган.

Кўплаган ОАВлар 2016-йилнинг июли ўртасида Интерпол Халимовни қидирувга олинганларнинг рўйхатидан ўчириб ташлаганини билдирган. Интерпол эса бу маълумотни инкор қилган.

Ҳарбий оиласининг ярми унинг ортидан кетган. 2017-йилнинг май ойида махсус хизмат Сурияга отасини олдига кетишни истаган Халимовнинг ўғлини қўлга олган.

Июль ойида милиция Халимовнинг икки набираси билан икки туғишганини ўлдирган. Улар ҳам Тожикистондан қочиб кетишга ҳаракат қилиб, милиция билан тўнашув вақтида ўқ теккан.

Муаллиф: Метин Жумагулов