Ўш мэрияси маҳаллий юристлар уюшмасининг биносини бузганини билдирди

664

Ўш шаҳрининг мэрияси 26-июлда адвокатлар бирлашмаси биносини бузганини билдирди. Бу ерда ишлаган юристлар ҳукуматнинг «ноқонуний» қароридан норози бўлишмоқда.

Ўш мэриясини ишонтиришича, улар адвокатлар бирлашмасини бир неча марта «ноқонуний қурилган» бинони яқин орада бузиши бўйича огоҳлантирган.

Муниципалитетдагиларнинг таъкидлашича, бино адвокатларнинш кўз олдида кундузи бузилган.

Ўша бинода ишлаган юристларнинг ўзлари «Турмуш» нашрига билдиришича, адвокатура мэриядан ёки бошқа муассасадан ҳеч қандай огоҳлантириш олмаган.

«Қачон Қирғизистонда ҳаммаси қонун бўйича бўлади? Биз бош прокуратурага бинони бузиш кимни иши эканлигини аниқлаш учун мурожаат қилдик. Ҳаммаси қонун доирасида бўлиши керак. Бинони бузиш бўйича ҳужжат бўлиши керакми, бироқ бу ҳам йўқ», - билдирган адвокат Тургунбай Коконов.

Унинг айтишича, адвокатлар бирлашмаси Ўш шаҳар прокуратурасига ким бинони бузганини текшириш учун ариза билан мурожаат қилган.

Ўш адвокатурасининг биноси 26-июлда бузилган. Адвокатлар бино уларнинг руҳсатисиз, кечда бузилганини айтишмоқда.

Юристларнинг фикрича, воқеа келиб чиқишига қўшни уйда яшаган киши билан келишмовчилик сабаб бўлиши мумкин.

Ўш вилояти адвокатурасида 140 юрист ишлайди. Улар Ўш шаҳри ва Ўш, Боткен вилоятларининг турғунларига юридик хизмат кўрсатишади.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «Турмуш».