Текебаевнинг адвокатлари: Маевскийнинг паспортида 2010 йилнинг май ойида Қирғизистонга киргани бўйича белги йўқ

595

Мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг адвокатлари россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг паспортидан 2010-йили Қирғизистон чегарасидан ўтгани тўғрисидаги белгини топа олишмади. Адвокатлар бу Текебаевнинг айбсизлигини исботлайди деб ҳисоблашади. Айбловчилар бу бўйича изоҳ беришмади.

Айбловчиларнинг версияси бўйича, россиялик тадбиркор Леонид Маевский билан 2010-йилнинг 13-майида учрашган. Терговчилар Текебаев бу учрашувда «Мегаком» алоқа компаниясини бошқаришни Маевскийга ўтказиб бериш учун бир млн доллар олиш тўғрисида сўзлашишган деб ҳисоблашади.

Иш материалларини қидириш вақтида 28-июлдаги суд мажлисида маълум бўлишича, кўрсатилган Маевскийнинг паспорт нусхасида Қирғизистон чегарасидан 13-майда ўтгани тўғрисида штамп қўйилмаган.

«Мен судья ҳам кўриши учун катталаштиргич олиб келдим. Биз мослама билан қарадик. Маевскийнинг паспортида унинг Қирғизистонга учиб келгани, чегарадан ўтгани тўғрисида штамп йўқ», - деди Текебаевнинг адвокати Чинара Жакупбекова.

Унинг фикрича, бу Маевскийнинг ёлғон кўрсатма берганини исботлайди.

Айбловчи томон «ҳозирча иш материалларини қидириш бораётгани сабабли» изоҳ беришдан бош тортди.

Адвокатлар эса Текебаев Маевский билан икки марта учрашганини айтишмоқда: бирида 2010-йилнинг августида «Супара» ресторанида, кейин Москвада. Адвокатларнинг версияси бўйича, Текебаев Маевский билан Россия давлат думасининг депутатлари билан муносабат тузиш учун учрашган.

Текебаевнинг иши

Мухолифатчи «Ата мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев порахўрлик ва товламачилик бўйича айбланиб қамоқда. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети уни 2010-йилнинг февраль ойида ушлаган.

Текебаев Маевскийдан пора олиш бўйича айбловларни инкор қилиб, бу ишни ҳукумат томонидан сиёсий буйруқ деб ҳисоблайди.

Мухолифатчи Текебаев - президент Алмазбек Атамбаев сиёсатига танқидий фикр билдирганлаининг бири ва давлат раҳбари кўтарган 2016-йилдаги Конституциявий ислоҳатга қарши чиққан сиёсатчи.

Бундан ташқари сиёсатчи қамалгунга қадар Атамбаевнинг ва унинг оиласини Кипрдаги мулки тўғрисида ОАВга айтиб берган.

Муаллиф: Регина Им