Айгерим Мамбетова Малайзиянинг чангалзор ўрмонларида аборигенлар муаммосини тасвирга олганига етти йил бўлди. Бу ҳайрия иши унинг йирик фабрикадаги раҳбарлик ишига тўсқинлик қилмайди.
Мақоланинг асл нусхаси Азаттик радиосининг сайтига чиққан.
"Ўқувчилик вақтида инглиз тилига эътибор қаратиб, ўқидим. Тилни ер шарининг калти қатори кўрардим. Дунёнинг тўрт томонини айланиш учун ўша калитни ўз қўлим билан ясашга киришдим. Кўзимнинг нурини кетказиб китобдан ўрганган сўзларим очқичнинг сими, темирлари каби қисмлари эди. Сабаби Токмокнинг ўрта мактабида ўрганган тилим билан ҳаёлимдаги шаҳарни очолмаслигимга кўзим етган. Бироқ бизнинг мактабларда қинғир-қийшиқ битган калитларни ушлатиб, йўлга чиқаришади.
Шунда ёзда чет ўлкадан кўнгиллилар келиб, инглиз тилини ўргатишди. Уларнинг ҳар бир сўзини илиб олиб, жадвалдай ёдлар эдим. Бир сафар малайзиялик кўнгиллиларни шаҳар билан таништириб юриб, анча танишиб қолдик. Улар мени Малайзияга сўзсиз боришимни илтимос қилиб кетишди.
Инглиз тилини мактаб давримдан ўзлаштирганман. Энди навбат Шарқ тилларига деб, Шарқшунослик факультетига топшириб, хитой тилини ўзлаштира бошладим. Қўлимга минг хил шаҳарни очган очқич тушгандай завқланиб юрдим.
Дастлаб Хитой эшигини очдим. Магистр даражасини Хэнан шаҳрининг университетидан олганман. Карьера штатининг биринчи зинасига қадам қўйганимда Токмокда танишган малайзиялик оила чақириб қолди. Алоқамиз ҳозиргача узилмаган.
Аборигенлар билан танишиш
Янги топган оилам хитой каби малайлар эди. Қизиғи шундаки, Малайзияда малай эли, хитойлар, индуслар яшайди. Мусулмонлар кўп бўлгани билан насронийлик, буддизм, индуизмдагилар кўп. Келганимга етти йил бўлди, бирор марта ҳам милларлар аро ёки диний асосда чиққан келишмовчиликларни учратмадим. Бунинг бир сабаби халқнинг ишбилармонлигида. Уларнинг "мен мусулмонман, сен кофир" дейишга вақти бўлмайди. Қирғизлар очиқкўнгилмиз деб кўкрак керганимиз билан сабрлилик билан меҳнаткашликни шулардан ўргансак зарар қилмас эди.
Шундай қилиб Ипох шаҳрида насроний оила билан яшадим. Улар ҳайрия билан кўп шуғулланишарди. Мен ҳам уларга ёрдам бериб юрдим. Шундай кунларнинг бирида жунглида ўз ихтиёри билан цивилизациядан бош тортган аборигенларга бориб қолдим. Бу вақтгача Малайзияда элдан фарқланиб яшаган маҳаллий уруғлар бор деб юрардим. Бироқ улар билан мени биринчи учрашувим шунчали таъсирли бўлади деб кутмагандим.
Биз керакли нарсаларимизни юклаб, кадазан уруғига бордик.
Читирман ўрмонига етганда ҳаяжонлана бошладим. Эркакми-аёлми демай белидаги тери, япроқлардан ясалган белдемчиден бошга илиб, бошқа кийимсиз, озган, қуёшда куйган одамларни кўрганда кўнглим остин-устун бўлиб кетди.
Тақиб олган соатимни, кўз ойнагимни узоқларга ирғитиб юборгим келди. Берган кийимингни киймайди. Ёшу қарисининг барчаси битлаб кетган. Саводсиз, ҳарф танишмайди.
Малайзия ҳукумати ёввойи уруғларни жамиятга аралаштиришга ҳаракат қилгани билан уларнинг ўзлари бош тортишган. Бироқ сўнги вақтларда интеграция яхши бормоқда. Биз биринчи борган вақтга нисбатан аборигенларнинг яшаш шароити анча яхшиланиб қолди. Кийган кийимларига, ўзларига оз бўлса ҳам эътибор бера бошлашди. Улар ёввойи уруғларнинг охирги авлоди бўлади деб умид қиламан.
Кадазанларга бўлган зиёрат дунё қарашимни, қадриятларга бўлган эътиборимни ўзгартирди. Ўзингни ғамингни қилиб, ўз манфаатингнигина кўзлайвермасдан сени ёрдамингга мухтож одам боласига қўлингни узат деган ўй тинч қўймади.
Биринчи сафардан кейин ҳам бир неча марта қатнадм. Кейинчалик Мьянма, Тайландгача бориб, ёввойи одамлардан хабар олиб келдим. Ўтаётган ҳаётига қаноат қилишни, борига ҳам йўғига ҳам сабр қилишни шунда ўргандим. Ҳозир ҳаётидан нолиган одамларни учратсам иложсизликдан жилмаяман.
Қачондир бир вақтлар Қирғизистонга қайтаман
Кейинчалик ўз йўлимни топай деб хитой оиламдан ажралдим. Чет ўлкадаги ҳаётнинг яхши томони нимада, биласизми? Ҳар доим ҳаёлга катта миқдорли маоши бор иш, кўп пул топиш имкони келиши мумкин. Бу ҳам тўғри лекин бу медалнинг иккинчи томони.
Чет элда сенинг иккинчи ҳаётинг бошланади. Сен ёлғизсан, ишонадиган кишинг йўқ. Ўз киндигингни ўзинг кесасан. Ҳар томонлама тобланасан. Касал бўлишга ҳаққинг йўқ. Сабаби тиббий хизматнинг баҳоси осмонда. Сени ишинг ҳеч қилиб бермайди. Ҳаракат қиласан, турмуш тажрибанг ортади.
Меҳнатинг, ҳалол ишинг, олган билиминг сени ҳеч қачон ташлаб қўймаслигига ишондим. Ҳозир Малайзиянинг тиббий қўлқопларни чиқарувчи энг машҳур WRP Asia Pasific фабрикасида бошқарувчининг ўнг қўли хизматини эгаллаб туриб, бошимдан ўтказганларимни эслсам, қўл силтаб ортга чекинмаганимдан севинаман. Малайзияни, қўшни давлатларни қўлқоплар билан бизни ишхона тўлиқ таъминлайди. МДҲ ўлкаларига экспорт қилиш назорати мени зиммамда. Ишчиларнинг кўп қисми Африка ўлкаларидан, Ҳиндистон, Бангладеш, Индонезиядан келганлар. Албатта, бўш ўринларга ҳамюртларимни жойлаштиришни мен ҳам истайман. Бироқ маошнинг кўп бўлишига қизиқишади. Шошилмай турса, ишда қувонарли натижа кўрсатса, маоши ҳам, хизмати ҳам кўтарилади. Яна бир ачинарли ҳолат, қирғизлар пул сўраб олиб,қайтариб беришмайди. Пулга ачинмайман. Нотаниш кишиларга ёрдам бериб, ўзимиўникиларга қарамасмидим. Бу аччиқланганимдан айтган сўзларим.
Малайзия мени иккинчи ватанимга айланди. Бахтимни шу ердан топдим. Турмуш ўртоғим Рой билан шу ерда танишганмиз. У банк ходими. У ҳам хитой каби малай. Ўзаро хитойча сўзлашамиз. Малай халқида аёл ва эркакнинг ҳуқуқи бир хил. Уй ишларини ҳаммасини бажара олади. Қирғизистонга келиб ота-онамдан дуо олиб кетганмиз. Қирғизистонга бориб яшайлик десам рози бўлди.
Инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ҳам ишлайвераман дейди.
Ҳақиқатдан ватанимга қайтгим келади. Мегаполист шовқинидан, бир дақиқа ҳам тинмаган ????? чарчайсан. Қишлоқдаги тинч ҳаётни қумсайсан. Борсам ҳайрия билан шуғулланаман деб ўйлайман. Бироқ у вақт қачон келиши номаълум. Қўлимда дунёнинг тўрт томони эшигин очган калитни маҳкам ушлаб юрибман. Ўтган йиллар оралиғида у мустаҳкам ва синмас бўлиб қолди.