Ўш: Номаълум шахслар адвокатлар уюшмасининг биносини бузиб кетти

631

Номаълум кишилар Ўш шаҳридаги адвокатлар уюшмасининг биносини бузиб кетишди. Юристлар «бузғунчиларни» топиш илтимоси билан прокуратурага мурожаат қилишган.

Ўш ИИБдан Kloop.kg мухбирига хабар қилинишича, милиция 26-июлга ўтар кечаси адвокатура биносини бузганларни қидира бошлади.

Адвокатлар бирлашмасининг раҳбари Тургунбай Коконов билдиришича, воқеа содир бўлгунча адвокатлар марказининг ходимлари қўшни уйда яшаган киши билан тортишиб кетишган.

Юристлар бу кишини бинони бузилишида алоқаси бор деб гумон қилишмоқда.

Адвокатлар мазкур факт бўйича Ўш шаҳар прокуратурасига мурожаат қилишган.

Ўш вилояти адвокатурасида 140 юрист ишлайди. Улар Ўш шаҳри ва Ўш, Бишкек вилоятларининг турғунларига хизмат кўрсатиб келишади.

Муаллиф: Александра Титова