Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси 23 ёшдагилар орасида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги биринчи ўйинда Эрон жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинни бошланиши Қирғизистон термаси учун кўпдан бери кутилгандай бўлди, сабаби 11-дақиқада Роман Левченко Эрон ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, майдоннинг қарши томонидан тўпни ўзига ўтказиб ҳисобни очди, Левченко чалғитувчи ҳужуми билан рақиб дарвозасини чап бурчига тўп киритди. Рақибларнинг бир неча ҳаракатларидан сўнг учинчи дақиқадан кейин Эрон жамоси Рези Жафарининг аниқ ҳужуми билан ҳисобни тенглади.
Эронликлар ташаббусни қўлга олиб биринчи босқич битгунча устунлик қилишди, натижада 42-дақиқада Али Голизаде рақибларининг жарима тўпини тўсиб, миллий жамоасининг дарвозасига ўнг томон пастки қисмига яна бир гол киритди. Қирғизистон миллий терма жамоасининг ҳолати танаффусга икки дақиқа қолганда ҳимоячи Аскарбек Салиевнинг қизил карта олиши билан оғирлашди.
Қолган ўн ўйинчи билан Валерий Березовскийнинг жамоаси иккинчи бўлимда уч форвардни чиқариб зарба беришга ҳаракат қилди.
Роман Левченко 59-дақиқада дубль яратди. Аниқроқ айтганда Мустафа Юсупов томоннинг ўнг қисмидан Левченко боши билан топ кирита олди, бироқ оффсайд учун гол ҳисобга кирмади.
Эрон ўйин охиригача устиворликни давом эттирди, Қирғизистон ўйин битишига уч дақиқа қолганда бир неча ҳужумларни амалга оширишга ҳаракат қилгани билан зарбаларнинг бирортаси ҳам самарали бўлмади.
А гуруҳида Қирғизистон билан Эрондан ташқари Оман жамоаси 21-июлда қирғиз футболчилари билан учрашади.
U-23 Осиё чемпионатига чиқиш имконини сақлаб қолиш учун Березовский ўйинчилари Оманга қарши ўйинда ғолиб бўлиши керак. Чемпионатнинг финал қисми 2018-йили Хитойда ўтади.
Муаллиф: Бектур Искендар