Енгил саноат, энергетика давлат комитети Қирғизистонда ГЭС қуришни ваъда қилган Liglass Trading «зарарли» чех компанияси билан ҳамкорлик тўхтатилмасилигини билдирди.
Энергетика бўйича давлат комитетининг матбуот котиби Риспек Токтоналиев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида, Liglass Trading компаниясининг «Юникредит» банкидаги ҳисобида 383 евро бор ва ҳозирча ГЭС қуриш бўйича қўл қўйилган шартномани бузмаган.
Токтоналиев қўшимча қилишича, чех компанияси тендерда ютиб олгандан кейин кафолат тўловини берган.
«Улар бир миллион 150минг АҚШ долларини берган. Қўшимча улар танловда иштирок этиш учун 30 минг АҚШ доллари тўлашган», - деди Токтоналиев.
Унинг таъкидлашича, энергетика бўйича давлат комитети ҳозирча чех компанияси билан ҳакорликни тўхтатишни кўзламаган.
Бу вақтгача ташқи ишлар министрлиги ҳукуматга суд қарорига кўра, Liglass Trading CZ компанияси билан ҳамкорлик қилмасликни маслаҳат бериб, уни тўловга лайоқатсизлигини айтган. Ундан ташқари мазкур министрлик компаниянинг иш фаолияти ва аввалги муваффақиятли шартномалари бўйича маълумот топмаган. Жамоат арбоби Эдил Байсалов Liglass Trading компанияси фаолиятини ва у билан тузилган шартномани текшириш учун Жогорку Кенеш депутатларидан навбатдан ташқари йиғин ўтказишни талаб қилган.
«Агар ҳукумат Liglass Trading билан кутилмаган равишда шартномани бекор қилмаса, қирғизистонликлар Жогорку Кенаш депутатларидан навбатдан ташқари йиғинга тўпланишини талаб қилишга мажбур бўлади», - деб ёзган Байсалов.
Кўп зарарли Liglass Trading
Қирғизистон ҳукумати Liglass Trading фирмаси билан июль ойининг бошида Юқори Норин ГЭСини ва 10 кичик ГЭСларни қуриш бўйича шартномани имзолаган.
Ўтган ҳафтада чехиялик уч нашр тендерда ғолиб бўлган Liglass Trading компаниясини «ҳаражатли» деб ёзган. Маълумотларга кўра, чехиялик компания ҳеч қачон ГЭС қуриш билан шуғулланмаган ва унинг юридик манзили бўйича Праганинг четида қаровсиз қолган бино жойлашган.
Шунингдек Neovlivni нашри чех президентининг канцелярия раҳбари Вратислав Минарж мазкур компания қирғиз ҳукуматига таклиф қилганини очиқлашган.
Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбари Сапар Исаковга ёзилган хатда унинг чехиялик ҳамкасби Liglass Trading фирмасини «Европада танилган» компания деб атаган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова