Чех президентининг канцелярия раҳбари Вратислав Минарж Қирғизистон президент аппарати раҳбарига Liglass Trading компаниясини таклифи тўғрисида Neovlivni нашрига хат тушган. Нашр мухбирлари Юқори Норин ГЭСини қуришга тайёрланаётган компания «кўп ҳаражатли» эканини ва бу вақтгача йирик қурилишлар билан шуғулланмаганини аниқлашган.
Қирғизистон ҳукумати июль ойининг бошида Юқори Норин ГЭСини қуриш бўйича чехиялик Liglass Trading компанияси билан шартнома имзолаган.
Чехиялик нашрлар мазкур компания уларнинг ўлкасида таниқли эмас ва унинг даромади ҳаражатига нисбатан анча кам эканлигини ёзишмоқда.
Neovlivni нашрининг журналистлари билдиришича, Чехия президентининг канцелярия раҳбари Вратислав Минарж Қирғизистон ҳукумати олдида мазкур компаниянинг «манфаатларини» ҳимоя қилиб, уни таклиф қилишган.
Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбари Сапар Исаковга ёзилган хатда унинг чехиялик ҳамкасби Liglass Trading фирмасини «Европада ўзини кўрсата олган» компания деб атаган. «Чехиялик компания ўзини биргина Чехияда эмас Европа бозорида ҳам кўрсата олган. Биз улар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкор бўласизлар деб ишонамиз», — деб ёзган Минарж.
Бироқ Actualne нашрининг ёзишича, Liglass Trading компанияси Чехияда таниқли эмас. Фирманинг савдо-сотиқ фаолияти 2014-йили 345 минг чех кронини ташкил қилган (15 минг доллар), ўша вақтда Юқори Норин ГЭС каскадини қуришга 400-700 минг АҚШ доллари сарфланган.
«Бугун мен бундай компания борлигини биринчи марта эшитдим», — деди Чехиянинг енгил саноат ва савдо министри Жери Хавличек. Шунингдек Actualne нашрининг журналистлари Liglass Trading компанияси рўйхатдан ўтган манзил бўйича боришга қарор қилишган, бироқ бу ерда улар қаровчиз қолган, сув ўтган бинони кўришган.
Ҳозирда Liglass Trading компаниясининг расмий сайти ишламай «таъмирлаш ишлари бормоқда» деб ёзилган.
Чех президентининг канцелеярия раҳбари Минарж мазкур компанияни Сапар Исаковга таклиф қилганини ва бу хатда ўзининг шахсий манфаатини яширмаган. Шу билан бирга у нима сабабдан Liglass Trading компаниясини таклиф қилганини инкор қилмаган.
Қирғиз ҳукумати Liglass Trading фирмаси билан июль ойининг бошида Юқори Норин ГЭСини қуриш бўйича шартномага қўл қўйган. Компания 2003-йили Чехияда тузилган. Уларнинг расмий сайтида, Liglass Trading қуёш нуридан қувват олган ва гидроэлектрстанцияларни қуриши ёзилган.
Юқори Норин ГЭСнинг қурилиши Россия билан Қирғизистон ўртасидаги шартнома асосида 2012-йили бошланган.
Қирғизистон 2015-йили шартномани инкор қилиб, янги инвестор топишга қарор қилган. Унда Алмазбек Атамбаев Россияда ёнилғи моддага бўлган нарҳ тушаётганлиги сабабли уларнинг иқтисоди «пастлаб», мазкур йирик объектларни қуриб беролмаслигини айтган.
Россия ўз навбатида шартнома бир томонлама бекор қилингани учун Қирғизистондан хун талаб қилган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова