Атамбаев ислом динини араб маданияти билан чалкаштирмай илм билан шуғулланишга чақирди

708

Президент Алмазбек Атамбаев ислом дини билан арабларнинг маданиятини алмаштирай тарихни ўқиб, илм билан шуғулланишга чақирди. Атамбаев бу ҳақдаги сўзларни ўқитувчи, шифокор, деҳқон ва маданият ходимларига мукофот топшириш вақтида айтди.

Атамбаев 12 июлдаги тадбирда “илм билан шуғулланиш бир тун намоз ўқиш билан баробар” деб билдирди. У шунингдек қирғизистонликларни “ислом дини билан араб маданиятини чалкаштирмай”, тарихни ўрганиб, олам қандай ташкил топганини кўриб чиқишга тарғиб қилди,

Атамбаев ўзининг фикрини ўқитувчилар ва шифокорларга мукофотларни топшириш тадбирида айтди. Мамлакат раҳбарининг айтишича, бюджет маблағларининг кўпини таълим беришга сарфлаш керак.

«Биз бюджет маблағларининг 24 фоизи таълим тармоғига ажратилишига эришдик. Дунёнинг ҳеч қайси ерида бундай кўрсаткич йўқ. Шунингдек барча муаммоларга қарамай таълим беришга 24% пул ажратилаётганини тўғри деб ҳисоблайман, чунки бизнинг бойлик  — бу бизнинг ҳалқ. Бизнинг келажак — билмли инсонлар», — деган Атамбаевнинг сўзларини 24.kg нашри эълон қилди.

Президент дин билан маданиятни фарқлай билиш кераклиги ҳақида биринчи бор айтиши эмас. Атамбаев бир йил аввал бутун Қирғизистоннинг ҳудудларига “Бечора элим, қайга қараб кетаяпмиз” деган баннер илдиришга ташаббусчи бўлган.

У ерда у қирғизистонликларни тил ва маданиятни сақлашга тарғиб қилган.

«Бари шундан бошланади. Бегона либос, бегона тил, шундан кейин бош кесишлар билан тугайди. Ким қуръонни ўқиса у нима деб ёзилганини билади: “Одам ўлдириш билан сизлар бутун дунёни ўлдирмоқдасизлар”. Ислом — тинчликнинг ва яхшиликнинг дини», — деб айтган Атамбаев бир йил аввал.

Сўнги бир неча йилларда Қирғизистоннинг ҳукумати дин масалаларига эҳтиёткорлик билан қарай бошлади. 2014 йили эса ўлкада дин сиёсати бўйича янги концепция қабул қилиниб, бу борада назорат кучайтирилган.

Ҳукуматнинг билдируви бўйича мазкур концепция экстремизм ва радикал кўринишларга қарши курашишда ёрдам беради.

Лекин экспертларнинг айтишича, инсонларни экстремизмга яқинлашиши биринчи навбатда ижтимоий-иқтисодий, қашшоқлик каби муаммолар билан боғлиқ. Одамларнинг диний эътиқодини назоратга олиш қонунга риоя этувчи конфессияларга салбий таъсир этиши мумкин.

Муаллиф: Рустам Халимов