Собиқ ҳақиқатчи Турсунбек Акун президентлик сайловига қатнашади

664

Турсунбек Акун президентлик сайловига қатнашиш учун Марказий сайлоқ комиссиясига ҳужжатларини топширди, лекин Марказий сайлов комитети унинг аризасини ҳозирча тасдиқламаган.

Турсунбек Акун ўзининг номзодлигини ўзининг «Адам укугу» сиёсий партиясининг номидан қўйди.

Ўзининг партиясини ҳуқуқ ҳимоячиси 2015 йилнинг январь ойида расмий рўйхатдан ўтказган.

Бунга қадар у беш йил оралиғида Қирғизистоннинг ҳақиқатчи хизматида ишлаган.

У хизматдан кетгандан кейин 2013 йилдан бошлаб ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланиб келади.

Ўша йили 2013 йили жиноий гуруҳ етакчиси Азиз Батукаевнинг қариндошлари  «МК-Азия» газетасига берган интервьюсида Турсунбек Акунни пора олганликда айблашган.

Уларнинг билдиришича, собиқ ҳақиқатчи жиноятчини қамоқдан озод қилиш учун 100 минг сом олган, лекин Турсунбек Акун барча айбловларни инкор қилган.

Муаллиф: Александра Титова