Россия: Қирғизистон фуқароси фарзандини ўлдиргани учун 7 йилга судланди

654

Тюмень суди Қирғизистонда туғилган шахсни боласини ўлдиргани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилди. Икки ёшдаги бола “қаттиқ йиғлагани” учун ўлдирилган.

Қирғизистонда туғилган Курманали ўғлига Тюмень шаҳрининг Ленин район суди кучатилган тартибдаги қамоқ жазосига етти йилга кесиш бўйича ҳукм чиқарди.

Қирғизистонлик ўз боласини ўлдиргани учун судланди. Икки ёшдаги бола 2017 йилнинг февраль ойида қаттиқ калтакланган.

Ишнинг материаллари бўйича боланинг қаттиқ йиғлагани калтакланишига сабаб бўлган.

Шифокорлар боланинг бош-суяк миясининг жароҳат олиши натижасида касалхонага ётқизган, лекин у ҳушига келмай ҳалок бўлган.

Тергов давомида марҳумнинг отаси фарзандини калтаклаганини инкор қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов